Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Элбек Усмонжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлаш механизмини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu237.
Илмий раҳбар: Ганиев Шерзод Алишерович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса, таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоатчилик мониторинги ва ички ишлар органларининг ҳисобдорлиги тизимда қонунлар ижросини таъминлашнинг самарали механизми эканлиги асосланган;
ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг электрон маълумотлар базаларини ягона платформа негизида бирлаштириш асосида “E-ichki ishlar organlari” марказлашган ахборот тизимини, шунингдек барча ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали Ички ишлар вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш қонунлар ижросининг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асосланган; 
қонунлар ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишнинг асосий омили сифатида тизим учун “Ташкилий-штаб фаолияти” ихтисослиги йўналиши бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш зарурати исботланган;
ҳуқуқий мониторинг ИИВ Ташкилий департаментининг асосий фаолият йўналиши сифатида ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлашнинг самарали механизми эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
жамоатчилик мониторинги ва фуқаролар йиғини олдида ички ишлар органларининг ҳисобдорлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сон қонунининг 11 ва 14-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 29 январдаги 05/1-01-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ижросини самарали ташкил этишга, шунингдек  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг электрон маълумотлар базаларини ягона платформа негизида бирлаштириш асосида “E-ichki ishlar organlari” марказлашган ахборот тизимини яратиш, шунингдек ички ишлар органларининг барча ахборот тизимларини интеграция қилиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон қарорининг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 6/1752-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органлари фаолиятига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали тизимда қонунлар ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
қонунлар ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишнинг асосий омили сифатида “Ташкилий-штаб фаолияти” ихтисослиги йўналиши бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати”нинг 1-қисми еттинчи бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 6/1752-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ички ишлар органларининг қонунлар ижросини таъминлаш фаолияти учун мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллашувига хизмат қилган;
ҳуқуқий мониторингни ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналиши сифатида белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 7 сентябрдаги 244-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти тўғрисида”ги низомнинг 8-банди ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 февралдаги 6/254-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар тизимда қонунлар ижросини таъминлаш жараёнида қонунларнинг ишламаётган нормаларини аниқлаш, уларнинг сабабларини ўрганиш ва қонунчиликка ўзгартириш ҳамда қўшмчалар киритиб боришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish