Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Акмал Обидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сувдан самарали фойдаланишда ахборот тизимларини қўллашни такомиллаштириш», 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари,  08.00.04 –Қишлоқ хўжалигииқтисодиёти(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt852.
Илмий раҳбар: Кенжабаев Аман Тургунович, иқисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc. 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Уришович, иқтисодиёт фанлариномзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг ахборот тизимларини қўллаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб қилинган сув ресурсларидан самарали фойдаланишда “тежамкор суғориш усулларини танлаш” ҳамда унинг харажат-даромад кўрсаткичлари бўйича самарадорлигини кўп вариантли иқтисодий мезонлардан фойдаланиш асосида аниқлашнинг иқтисодий-математик моделлари ишлаб чиқилган;
сув истеъмолчи хўжаликларида экинлар турларини иқтисодий асосланган ҳолда танлашда“турли хил усулларда сув истеъмолини самарали миқдорини белгилаш” ва “ҳисоблашнинг мақсадли рақамли технологиялари”ни қўллаш бўйича сувдан самарали фойдаланишга қаратилган ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
ирригация тизими гидрометрия сектори ва диспетчерлик бўлимининг иш фаолияти жараёнларига сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф этилган мезонларни қўллаш асосида “сув ресурслари балансини юритиш” ва “тезкор режалаштириш механизмлари” такомиллаштирилган;
сув тақчиллиги шароитида сувдан самарали фойдаланишнинг оптимал мезонларини аниқлашга қаратилган ягона иқтисодий ахборотлар базаси асосида яратилган рақамли технологиялар негизида экин турларини танлаш усуллари ҳамда сувдан самарали фойдаланишнинг кўп мезонли оптимал йўллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сувдан самарали фойдаланишда ахборот тизимларини қўллашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сувдан самарали фойдаланишда ахборот тизимлари ва рақамли технологияларни қўллаш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб қилинган сув ресурсларидан самарали фойдаланишда тежамкор суғориш усулларини танлаш ҳамда унинг харажат-даромад кўрсаткичлари бўйича самарадорлигини аниқлашнинг иқтисодий-математик моделлари Ш.Рашидов туман ирригация бўлимига (ТИБ) жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 ноябрдаги 03/25-4416-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган математик моделдан фойдаланиб ўтказилган ҳисоб-китоблар натижасида анъанавий суғориш усулига нисбатан томчилатиб суғориш усули 40-60% гача сувни тежаш имконини беришлиги аниқланган.
Математик модель блокига интеграциялашган компьютерли дастурлашнинг замонавий функционал схемаси ишлаб чиқилиб, сув истеъмолчи хўжаликларининг экинлар турлари кесимида турли хил усулларда сув истеъмолини самарали миқдорини белгилаш ва ҳисоблашнинг мақсадли ахборот тизимлари Ш.Рашидов туман ирригация бўлимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 ноябрдаги 03/25-4416-сон маълумотномаси). Натижада Ш.Рашидов ТИБ 2018 йил суғориш даври давомида манбага нисбатан 1 га майдонга сарфланган сув миқдори 2500 м3 тежалди.
Сув ресурслари балансини юритишда ирригация тизим гидрометрия сектори ва диспетчерлик бўлимининг иш фаолияти жараёнларига ахборот тизимларини қўллаш асосида “сув ресурслари балансини юритиш” ва “тезкор режалаштириш механизмлари” учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот Зомин ирригация тизими бошқармасида (ИТБ) сув ресурслари балансини юритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил16 ноябрдаги 03/25-4416-сон маълумотномаси). Натижада сув ресурслари, гидрометрия сектори ва диспетчерлик бўлимининг ҳисоб-китоб ишларини 20% га қисқартиришга эришилган.
Сув тақчиллиги шароитида сувдан самарали фойдаланиш мезонларини аниқлашга қаратилган “ягона иқтисодий ахборотлар базаси” яратилган ва шу асосида экин турларини танлаш усуллари ҳамда сувдан оптимал фойдаланиш йўллари Зомин ИТБда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил16 ноябрдаги 03/25-4416-сон маълумотномаси). Натижада сув ресурслари, гидрометрия сектори ва диспетчерлик бўлимининг иш унумдорлиги 30% га ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish