Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгарова Шохсанам Шарфовнаанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алкоголли кардиомиопатиядан тўсатдан ўлим ҳолатларининг суд-тиббий экспертизаси» 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib978.
Илмий раҳбар: Рўзиев Шерзод Ибадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Исламов Шавкат Эржигитович, тиббиёт фанлари доктори; Бекназаров Шокир Юлдашевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт унверситети. (Тожикистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мурдаларда алкогол кардиомиопатияси ва юракнинг ишемик касаллиги натижасида тўсатдан ўлим ҳолатларида ўлимдан кейинги суд-тиббий ташҳислаш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мамлакатимиз миқиёсида тўсатдан ўлим юз берганда суд-тиббиёти амалиёти учун муҳим ҳисобланган мурдадаги мавжуд макроскопик ва гистологик ўзгаришлар, шунингдек қоннинг кимёвий кўрсаткичларига асосланган комплекс суд-тиббий текширувлар ўтказиш лозимлиги исботланган;
мурдаларда тўсатдан ўлимнинг келиб чиқиш механизмида алкогол кардиомиопатиянинг ўрни ва патоморфологик аҳамияти асосланган;
алкогол кардиомиопатиясидан тўсатдан ўлим юз берганда юрак тўқималаридаги патологик ўзгаришларнинг гистологик таҳлилларига асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
суд-тиббиёти амалиёти учун алкогол кардиомиопатияси ва юракнинг ишемик касаллиги ўртасидаги ўзаро патоморфологик белгилар фарқланган ҳолда суд-тиббий ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алкоголли кардиомиопатиядан тўсатдан ўлим ҳолатларини суд-тиббий баҳолаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
алкоголли кардиомиопатиядан тўсатдан ўлим ҳолатларини суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тўсатдан ўлим ҳолатларида алкогол кардиомиопатияларни эксперт баҳолашнинг суд-тиббий жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/856-сон маълумотномаси). Натижада алкогол кардиомиопатияси ва юракнинг ишемик касаллигига хос бўлган суд-тиббий ташҳислаш сифатини ошириш имконини берган;
алкоголли кардиомиопатиядан тўсатдан ўлим ҳолатларини суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Смамарқанд ва Сурхондарё вилояти филлиаллари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21481-сон маълумотномаси). Натижада тўсатдан ўлим ҳолатларида алкогол кардиомиопатияларни эксперт баҳолаш ва унинг ўлимдан кейинги ташхисотида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган механизм, таклиф этилаётган комплекс текширувнинг эксперт хулосаларини илмий асослаш ҳамда сарфланадиган харажатларни 10-12 % га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish