Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмурзаева Аида Абдиганиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит билан касалланган беморларда иммуногенетик маркёрларни ҳисобга олган ҳолда ташҳислаш ва даволашни муқобиллаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Тиб460.
Илмий раҳбар: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Тиб 30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Собиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсуповна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва асбобий, иммуногенетик тадқиқотлар асосида ревматоид артритни клиник кечишининг оғирлигини баҳолаш, уни ташхислаш, ривожланиш прогнози ҳамда даволашда услубий ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит касаллиги клиник, лаборатор ва асбобий текшириш кўрсаткичларининг ИЛ17А (rs2275913), ИЛ-17F (rs763780), ИЛ23R (11209026)), МТR (rs1805087) фолат цикли, МТRR (rs1801394), МТHFR (rs1801131) ва МТHFR (rs1801133) генлари  полиморфизми билан узвий боғлиқлиги исботланган;
илк марта ўрганилган генларининг аллел ҳамда генотипик вариантларининг тарқалиш кўрсаткичлари ревматоид артрит клиник кечиши ва ривожланишининг прогностик мезонлари сифатида диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
ИЛ17А (rs2275913), ИЛ-17F (rs763780), ИЛ23R (11209026)) генларининг полиморф вариантларининг ревматоид артритнинг бўғим шакллини ривожланишдаги урни асосланган;
ИЛ-17F (rs763780), МТR (rs1805087), МТRR (rs1801394) генлари полиморф вариантларининг РАнинг бўғим-висцерал шакллини ривожланиш хавфини ошириш эҳтимолиги аниқланган;
биринчи марта ревматоид артрит билан оғриган беморларда метотрексат терапиясига торпидлик ривожланиши ИЛ17А (rs2275913) гени А аллел ва G/А генотипи,  ИЛ23R (11209026) гени G/А генотипини ташувчилик сонининг пасайиши ва аксинча, мутант МТR (rs 1805087) гени G/G генотип, МТRR (rs 1801394) генининг А/Г генотипи, МТHFR (rs1801131) гени А/C генотипи сонининг ошиши билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ревматоид артритнинг клиник, биокимёвий ва иммунгенетик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ревматоид артритда фолат метаболизмининг генетик белгиларининг диагностик аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артритда фолат метаболизмининг генетик белгиларининг (МТHFR (rs 1801131) ва МТHFR (rs1801133)) диагностик аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/883-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома касалликнинг иммун-генетик хусусиятларига асосланган ревматоид артритни даволаш самарадорлигини асослаш имконини берган;
ревматоид артрит клиник кечишининг шаклланиш хавфи ва оғирлигини молекуляр генетик баҳолаш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артрит клиник кечишининг шаклланиш хавфи ва оғирлигини молекуляр генетик баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/884 сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Мазкур услубий тавсиянома ревматоид артрит кечиши ва оғирлигини молекуляр генетик баҳолашни такомиллаштириш имконини яратган;
ИЛ17А (rs2275913) И ИЛ-17F (rs763780) яллиғланишга қарши ситокин генларининг полиморфик вариантларини ўрганишга асосланган ревматоид артрит ривожланишини эрта прогноз қилиш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “ИЛ17А (rs2275913) ва ИЛ-17F (rs763780) яллиғланишга қарши цитокин генларининг полиморфик вариантларини ўрганишга асосланган ревматоид артрит ривожланишини эрта прогноз қилиш усули” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/885-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома иммуногенетик усулларга асосланган бўлиб, оғир ревматоид артритнинг  профилактикаси усулларини аниқлаш имконини берган;
ревматоид артритнинг клиник, биокимёвий ва иммуногенетик хусусиятларига оид илмий натижалар тиббиёт амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитасия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва 3-сон шаҳар клиник шифохонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 8 н-з/428-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш прогнозли диагностика сифатини яхшилаш, ревматоид артрит ривожланиш хавфини, кечишининг оғирлигини башорат қилиш, шу билан даволаш самарадорлигини ошириш ва касалланган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish