Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратова Нодира Шаназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гепатитлар диетотерапиясининг овқат рационини маҳаллий оқ жўхори маҳсулотлари билан бойитиш самараси» 14.00.07 – Гигиена ва 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib871.
Илмий раҳбарлар: Дусчанов Бахтиёр Аллаберганович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Зокирходжаев Шерзод Яхяевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Мирзакаримова Малоҳат Абдувохидовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Оқ жўхоридан сурункали гепатитлар диетотерапияси учун маҳаллий парҳез таом ишлаб чиқиш ва овқат рационини оқсил, аминокислота ва липотроп моддалар, минерал ва витаминлар билан бойитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гепатит касаллигини чуқурлаштирилган тиббий кўриклар асосида хавф омилларини баҳолашнинг оптимал вариантини ҳисобга олган ҳолда гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилган;
сурункали гепатитлар билан хасталанган беморларнинг кунлик овқатланиш рационининг гигиеник таҳлиллари натижасида кунлик рацион ва шифохона парҳез таомининг таркибий қисмидаги ўзгаришлар очиб берилган;
оқ жўхорининг озиқавий ва биологик қиймати, таркибидаги оқсил, аминокислота, карбонсув, витамин ва минералларнинг таркибий қисми четдан келтирилган маржумак билан солиштирилган ижобий кўрсаткичлари асосланган;
оқ жўхорининг озиқавий ва биологик қийматини баҳолаш натижасида таркибидаги алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг гепатит вирусларининг зарарли хусусиятларини пасайтириш ва организмнинг иммун тизимини оширишга қаратилган хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали гепатитлар диетотерапиясининг овқат рационини маҳаллий оқ жўхори маҳсулотлари билан бойитиш самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий маҳсулотлардан тайёрланган парҳезларни яратиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган ««Сорго»нинг озиқавий ва биологик қийматини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 8н-з/200-сон маълумотномаси). Натижада сурункали гепатитларни даволашга қаратилган оқ жўхорининг озиқавий ва биологик қийматини баҳолаш имконини берган;
сурункали гепатитларни даволашда беморларнинг кунлик рационига маҳаллий дон маҳсулотлардан тайёрланган парҳезларни яратиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали гепатитларни даволашда маҳаллий дон маҳсулотлари билан бойитилган диетотерапия усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 8н-з/200-сон маълумотномаси). Натижада сурункали гепатитларни даволашга қаратилган оқ жўхоридан тайёрланган парҳез таомларнинг самарадорлигини баҳолаш имконини берган.
сурункали гепатитлар диетотерапиясининг овқат рационини маҳаллий оқ жўхори маҳсулотлари билан бойитиш самарадорлигини такомиллаштиришни асослаш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Президент администрацияси ҳузуридаги бош тиббиёт муассасасининг санитария-эпидемиология назорат бўлимига, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига, Андижон давлат тиббиёт институти шифохонаси ва Урганч туман тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 январдаги 08-09/84-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши соргодан тайёрланган парҳез таомнинг озиқавий ва биологик қиймати, сурункали гепатитларни даволаш, жигарнинг фаолиятини тиклаш, тизимли профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини йўлга қўйиш, касалликни даволаш, олдини олиш, ҳамда ўз вақтида даволаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish