Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Вали Рахматуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ чуқур веналари ўткир тромбозли беморларда эндоваскуляр даволашнинг роли ва ўрни», 14.00.34 – Юрак ва қон-томир хирургияси бўйича (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib1010.
Илмий раҳбар: Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Санжар Абдумуратович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ОТ ФДБТМ Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Жанубий Урал Давлат тиббиёт университети».
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рентген эндоваскуляр аралашувларни такомиллаштириш ва даволаш мажмуасига жорий этиш орқали оёқ чуқур веналари ўткир тромбози билан оғриган беморларни даволаш ва асоратларни олдини олиш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқ чуқур веналари ўткир тромбози бўлган беморларда муваффақиятли эндоваскуляр даволашнинг ишончли мезонлари ва омилларини аниқлаш имконини берувчи тромболитик ва тромбоспирацион терапиянинг ноқулай натижаларининг энг информатив предикторлари аниқланган;
оёқ чуқур веналари ўткир тромбози клиник кўринишларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланиб, бунинг асосида даволовчи аралашувнинг оптимал турини танлаш имконини берувчи фойдали модел ишлаб чиқилган;
оёқ чуқур веналари ўткир тромбозида ретромбоз ривожланиш хавфини камайтиришга, радиация таъсир қилиш вақтини қисқартиришга ва тромболитиклар миқдорини камайтиришга қаратилган эндоваскуляр тромбоаспирация ва тромболизис усуллари такомиллаштирилган;
тромбнинг дистал учидан тромболитик ва тромбоаспирация терапиясини ўтказишда дифференциал ёндашув нафақат эрта даврда номақбул асоратларнинг частотасини, балки кейинчалик тромбофлебитдан кейинги синдромнинг ривожланиш хавфини хам камайтиришга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқ чуқур веналари ўткир тромбозига чалинган беморларни хирургик даволашни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
оёқ чуқур веналари ўткир тромбози билан оғриган беморларни ташхислаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқ чуқур веналари ўткир тромбози билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21482-сон маълумотномаси). Таклиф этилган даволаш-тактик алгоритм оёқ чуқур веналари ўткир тромбози билан оғриган беморларни ташхислаш ва хирургик даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг ва Бухоро кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлимларига ва Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги №08-09/21482-сон маълумотномаси). Тромболитик, тромбоаспирацион терапиясини қўлланилиши бўйича таклиф этилган тавсиялар ва ишлаб чиқилган ташхисот ва даволаш алгоритми оёқ чуқур веналари ўткир тромбози бўлган беморларни олиб боришда янада дифференциал ёндашиш ва шу билан узоқ муддатдаги такрорий тромбозлар частотасини 7,6% дан 2,1% гача камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish