Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимова Дилрабо Жалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бел оғриғи: соғлиқни сақлашнинг бирламчи тиббий бўғини даражасида ташхислаш ва даволаш алгоритмларини ишлаб чиқиш” 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib1186/
Илмий раҳбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар:  Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўринов Мусо Болтаевич тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: бирламчи тиббий бўғиндаги умумий амалиёт шифокори амалиётида белнинг пастки қисмида оғриқлар пайдо бўлиши ва клиник тузилишини таҳлил қилиш ва умумий амалиёт шифокори томонидан ушбу беморларни текшириш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, аёллар ва эркаклар, уюшган ва уюшмаган аҳоли орасида дорсалгия синдромининг тарқалиши, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг бел қисмидаги оғриқ синдромининг клиник ва патогенетик тузилиши ўрганилган;
илк бор бирламчи тиббий бўғиндаги умумий амалиёт шифокори учун бел оғриғи жараёнини бошқаришнинг замонавий тамойиллари жорий этилиб, бу ўз навбатида уларнинг ишига илмий ёндашувларни янада тадбиқ этишига ёрдам берган;
беморларда бел оғриқни аниқлаш ва асосий соғлиқни сақлаш даражасида бошқарув тактикасини танлаш учун электрон дастурий таъминот яратилган;
илк бор бирламчи тиббий бўғини амалиётида белдаги оғриқларни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бел оғриғи: соғлиқни сақлашнинг бирламчи тиббий бўғини даражасида диагностика ва даволаш алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бирламчи тиббий бўғинда бел оғриғини клиник симптомларини эрта аниқлаш бўйича олиб борилган текширувлар асосида “Белдаги оғриқларни бирламчи тиббий бўғинларда ташхислаш, синдром ва симптомларини даволаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/912-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бирламчи тиббий бўғинда белдаги оғриқларни ташхислаш, синдром ва симптомларни даволаш усулларидан фойдаланиш имконини берган;
беморларда бел оғриқларни даволаш ва профилактика қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида “Белдаги оғриқларни аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва профилактик чора-тадбирларни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 8н-р/1025-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома белдаги оғриқларни аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва профилактик чора тадбирларни оптималлаштириш усулларидан фойдаланиш имконини берган;
илмий ишнинг натижалари Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-ва 8-сон оилавий поликлиникалар амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 18 ноябр 8н-z/439-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бел оғриғи билан касалланган беморларни аниқлаш, касаллик асоратларини ва ногиронликни камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish