Sayt test rejimida ishlamoqda

Латипов Ориф Зариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): усулларини такомиллаштириш”, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2159.
Илмий раҳбар: Сафоев Боқодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори, Тешаев Октябрь Рухиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).  
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Амбулатор шароитларда абактериал муҳитни қўллаш йўли билан йирингли жарроҳлик касалликларига эга беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник тадқиқотлар билан амбулатор шароитда панжанинг йирингли жарроҳлик касалликларига эга беморларни даволашда абактериал муҳитни қўллаш самарадорлиги аниқланган;
клиник тадқиқотлар асосида панжасида йирингли-некротик касалликлари бўлган беморларни даволаш комплексида абактериал муҳитни маҳаллий қўллаш самарадорлиги асосланган;
абактериал муҳит кўпроқ ярани тозаланишига таъсир қилиши ҳамда репаратив жараённи яхшилаши, бу билан панжасида йирингли жарроҳлик касалликлари бўлган беморларни даволаш муддатларини 2-3 кунга қисқартириши асосланган;
панжанинг йирингли жарроҳлик касалликларига эга беморларни даволаш усули сифатида абактериал муҳитдан фойдаланишнинг схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Панжанинг йирингли жарроҳлик касалликлари бўлган беморларни даволаш натижаларини панжанинг йирингли жарроҳлик касалликларини даволашда абактериал муҳитдан фойдаланиш йўли билан яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
панжанинг йирингли жарроҳлик касалликлари бўлган беморларда яраларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқарилган “Панжанинг йирингли жарроҳлик касалликлари бўлган беморларда яраларни даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 4-октябрдан 8н-р/1042-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома панжанинг йирингли жарроҳлик касали бўлган беморларда абактериал муҳитни қўллашда асоратларнинг олдини олиш имконини берган;
панарициянинг турли шаклларидаги беморларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқарилган “Панарициянинг турли шаклларига эга беморларни даволаш усули” мавзусида услубий тавсия тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдан 8н-р/1043-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсия панжанинг йирингли жарроҳлик касалликлари бўлган беморларда яраларни битиш динамикасини баҳолаш имконини берган;
Даволаш ва диагностика натижаларини яхшилаш бўйича олинган тадқиқот маълумотлари амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Когон туман тиббиёт бирлашмаси ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг амалий-даволаш ва даволаш фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021-йил 3-декабрдан 8н-з/515-сон хулосаси). Амалиётда тажрибавий ва клиник тадқиқотлар билан панжанинг турли этиологияли йирингли жарроҳлик касалликларидан сўнг диметилсульфоксиднинг 25% эритмаси билан абактериал муҳитни қўллаш самарадорлигини аниқланган. Тадқиқот натижасида панжанинг йирингли-некротик касалликлари бўлган беморларни даволаш ҳамда диметилсульфоксид эритмаси билан абактериал муҳитни қўллашнинг оптимал усули ишлаб чиқилган, у яра жараёнлари фазасининг алмашиши тезлашишига кўмаклашади ва бу билан панжанинг йирингли жарроҳлик касалликлари бўлган беморларни даволаниш муддатини 3 суткагача қисқаришига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish