Sayt test rejimida ishlamoqda

Давранова Азиза Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўз олмаси ва ёрдамчи органларининг ўтмас воситалардан жароҳатланиш холатларида тирик шахслар суд тиббий экспертизаси (гувохлантирилиши)» 14.00.24 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1273.
Илмий раҳбар: Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хван Олег Иннокентиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Бекназаров Шокир Юлдашевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қозон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўз олмаси ва ёрдамчи органларнинг тўмтоқ воситалардан жароҳатланиш холатларида тирик шахсларда шикастлар механизми ва оғирлик даражасини аниқлашга доир суд тиббий текширувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари тузилмаларининг турли хилдаги ўтмас воситалардан жароҳатланишлари тизимлаштирилган;
кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари ташқи ва ички тузилмаларининг  жароҳатланишлари, асоратлари ҳамда уларнинг натижалари ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишлар ва фарқланишлари асосланган;
жароҳатланиш ва асоратларнинг хусусияти ҳамда яқин ва узоқ оқибатларига асосланган кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари тузилмаларининг турли табиатдаги алоҳида ва қўшма жароҳатланишларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мезонлари очиб берилган;
кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органларнинг алоҳида ўтмас воситалардан жароҳатларининг шаклланиш механизми асосан чегараланган ясси юзали ўтмас асбоб (қурол)нинг бевосита зарба таъсири билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари тўмтоқ жароҳатлари ҳолатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари тўмтоқ жароҳатлари ҳолатларида тирик шахсларни суд-тиббий экспертизасидан ўтказишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Кўз олмаси ва ёрдамчи органлари механик жароҳатларида тирик шахсларни суд-тиббий экспертизадан ўтказиш (гувохлантирилиш) тартиби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 сентабрдаги 8н-р/771-сон маълумотномаси). Натижада, кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари механик жароҳатларида тирик шахсларни суд-тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш имконини берган;
кўриш аъзоларининг тўмтоқ механик жароҳатларда кўз олмасининг тузилмалари ва унинг ёрдамчи органлари зарарланиш жиҳатларининг эрта аниқлашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Кўз олмаси ва унинг ёрдамчи органлари механик жароҳатларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 8н-р/772-сон маълумотномаси). Натижада, кўриш аъзоларининг тўмтоқ механик жароҳатларда кўз олмасининг тузилмалари ва унинг ёрдамчи органлари зарарланиш жиҳатларининг эрта аниқлаш ва тўғри ташхис қўйиш имконини берган;
кўз олмаси ва ёрдамчи органларнинг тўмтоқ воситалардан жароҳатланиш холатларида тирик шахсларда шикастлар механизми ва оғирлик даражасини аниқлашга доир суд тиббий текширувларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Навойи вилоят филиаллари амбулатория бўлимлари экспертиза амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 08-09/21062-сон маълумотномаси). Натижада, ташхис қўйиш вақтини қискартириш, иқтисодий харажатларни камайтириш ва суд-тиббий тадқиқотлар сифатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish