Sayt test rejimida ishlamoqda

Носиров Фахриддин Жайлововичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги конструкцион ва технологик ечимларни қўллаган ҳолда насос станциялари эксплуатацион самарадорлигини ошириш», 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2018.1.DSc/Т211
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мухаммадиев Мурадулла Мухаммадиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Янгиев Асрор Абдихамидович – профессор, техника фанлари доктори; Шакиров Бахтияр Махмудович – доцент, техника фанлари доктори; Хўжакулов Рустам – профессор, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос станциялар эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича янги конструкция ва технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва уларнинг техник, гидравлик, энергетик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос станциялар аванкамерасида лойқа заррачалари концентрациясини ва уларнинг ноаниқ шаклини ҳисобга оладиган заррачаларнинг чўкиш траекториясини ифодаловчи янги аналитик тенглама олинган;
насос станцияси аванкамерасида сув оқимини турбулентлаш усули билан лойқа чўкишининг олдини олиш бўйича янги қурилма ишлаб чиқилган;
насос станцияси аванкамерасида сув оқимини турбулентлаш усули билан лойқа чўкишининг олдини олиш қурилмаси напор-сув сарфи характеристикасини аниқлаш методикаси такомиллаштирилган ва оқимнинг турбулизацияси ҳосил қилинган майдон ўлчамининг лойқа чўкишининг олдини олиш қурилмаси напор-сув сарфи қийматларига боғлиқлигини ифодаловчи янги тенглама олинган;
насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан грунт насос ёки эжектор ёрдамида тозалаш қурилмалари схемалари ишлаб чиқилган ва бу қурилмалар параметрларини  аниқлаш методикалари асосий насос агрегати билан лойқа тозалаш қурилмасининг биргаликдаги ишини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
насос станциясининг сув бериш унумдорлигини гидрооқимчали насосдан фойдаланиш ҳисобига ошириш қурилмаси схемаси ва унинг асосий параметрларини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос станциялари-нинг эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича янги конструкциялар, технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
насос станциялари сув қабул қилиш иншоотида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (“Сув қабул қилиш иншооти” № FAР 00238 (РУз), Бюл. № 2, 2006 й.). Натижада насос станцияси сув қабул қилиш иншооти тубида лойқа чўкишининг олдини олиш ва агрегатларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган;
насос станцияси сув бериш унумдорлигини ошириш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (“Сув қабул қилиш иншооти” № FAP № 01200, Бюл. №5, 2017. й.). Натижада насос станцияси сув бериш унумдорлигини 15 % гача ошириш имконияти юзага келган;
насос станциялари аванкамерасида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш қурилмаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Сурхондарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18-ноябрдаги 03/27-3366-сон маълумотномаси). Натижада насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари ва электр энергияси исрофининг камайиши ҳисобига насос станциясида йилига 40...250 млн. сўмни тежаш имкони юзага келган;
насос станциялари аванкамерасида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш қурилмаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Сурхондарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги “Ёшлик” насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18-ноябрдаги 03/27-3366-сон маълумотномаси). Натижада насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари ва электр энергияси исрофининг камайиши ҳисобига насос станциясида йилига 5...15 % эксплуатация харажатларини тежаш имкони юзага келган;
насос станциялари аванкамерасида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш қурилмаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18-ноябрдаги 03/27-3366-сон маълумотномаси). Натижада насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари ва электр энергияси исрофининг камайиши ҳисобига насос станциясида 5...15 % эксплуатация харажатларини тежаш имкони юзага келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish