Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаюмов Аюбхан Мелисовичнинг
патентлар асосида ўтказиладиган фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лютеций-177, йод-125, фосфор-32 асосида радиоизотоп субстанцияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш”, 01.04.01 – экспериментал физиканинг усуллари ва асбоблари  (техника фанлари доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.4.DSc/T465.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти “Радиопрепарат” давлат корхонаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори солиштирма радиоактивликка эга бўлган лютеций-177 радиоизотопи, юқори радиоизотоп тозалигига эга бўлган йод-125 радиоизотопи ва юқори радиокимёвий маҳсулот унумдорлик ҳамда юқори радиокимёвий тозаликка эга фосфор-32 радиоизотопи асосидаги субстанцияларини олиш  технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиштирма активлиги 98,0 Ки/мг дан юқори лютеций-177, 17,2 Ки/мг йод-125 таъминланган радиоизотопларни олишда ядро реакторида 1014 н/см2•с-1 иссиқ нейтронлар оқимида бошланғич барқарор иттербий-176 изотопи билан бойитилган иттербий нишонини, барқарор ксенон-124 изотопи билан бойитилган ксенон нишонини мос равишда 100 соат ва 50 соатдан кам бўлмаган вақтда нурлантиришнинг мақбул шарт шароитлари аниқланган;
биринчи марта юқори кимёвий ва радиоизотопли тозалиги 99,0% бўлган 177Lu радиоизотопининг микромиқдорини нурлантирилган 176Yb намунасининг макромиқдоридан унумдорлиги 95% ва ундан юқори даражада ажралишини таъминловчи хроматографик колонканинг мақбул ўлчамлари (D=1,6 cм, h=55 cм) ҳамда катион алмаштирувчи Дауэкс-50Х8 смола заррачаларининг 200-400 меш ўлчамдаги турлари танланган;
хроматографик колонкадан 0,45 мл/мин тезликда ва альфа-оксиизомой кислотаси аммонийли тузининг 0,05 М дан 0,13 М гача бўлган концентрацияли градиентда 177Lu ва 175,176Yb радиоизотопларини элюирлаб бир марталик хроматографиялаб лютеций-177 радиоизотопи субстанциясини олиш технологиясининг экспресс усули ишлаб чиқилган;
кварц ампуладаги газсимон 99% дан кам бўлмаган ксенон-124 билан бойитилган 50 мл хажмдаги ксенонни нейтронлар оқими зичлиги 1014 н/см2•с-1 бўлган ВВР-СМ русумли ядро реакторида 50 соат давомида нурлантириб “Ташувчисиз йод-125 билан натрий йодид эритмаси” субстанциясини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
биринчи марта нурлантирилган газ холатидаги ксенон-125 Ag+ ионлари шимдирилган шиша фильтрда кимёвий тозалаб, кераксиз йод-126 аралашмаларидан ишончли тозалаш усули ишлаб чиқилган ва якуний махсулотда унинг миқдори 10-6 % дан ошмаслиги таъминланган;
биринчи марта радиокимёвий маҳсулот унумдорлиги 98% дан юқори бўлган ва юқори радиокимёвий софликка эга бўлган фосфор-32 радиоизотопи асосидаги субстанциясини олиш учун Дауэкс 1х4 ион алмаштиргич смолаларни шакли ва 10х100ммли мақбул ўлчамдаги хроматографик колонкалар танланган;
гамма (Р-32) AТФга ферментатив бириктирилиши бўйича, радиокимёвий тозалиги 99,9%, моляр ва биологик фаоллиги 99,0% дан кам бўлмаган фосфор-32 радиоизотопи асосидаги субстанциясини юқори унумдорлигига эга бўлган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лютеций-177, йод-125, фосфор-32 радиоизотоплари асосида радиоизотоп субстанциялар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижаларга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан “Ташувчисиз 177Lu билан, Лютеций хлорид (177LuCI3)” кўринишидаги ташувчисиз радиоизотоп лютеций-177 олиш усули” ихтиросига дастлабки патент олинди (№ IAP05930, 05.06.2014 й.). Ихтиродан фойдаланиш натижасида  “Радиопрепарат” давлат корхонасида “Ташувчисиз 177Lu билан, Лютеций хлорид (177LuCI3)” субстанциясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 13 декабрдаги № 2/1255-3471-сонли маълумотномаси). Йилига 100 Кюридан кўп миқдордаги ташувчисиз лютеций-177 асосидаги субстанция 20.09.2017 й. № СМР-2017 сонли «Хемотрейд» (Германия) ва 22.09.2017 й. № ЕХ-2017 сонли СМР (Великобритания) шартномалари асосида хорижий компанияларга экспорт қилинмоқда;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан “Ташувчисиз 125I билан, натрий йодид эритмасини олиш усули” ихтиросига дастлабки патент олинди (№ IAP 06202, 15.01.2018 й.). Ихтиродан фойдаланиш натижасида  “Радиопрепарат” давлат корхонасида таркибида ёндош қўшимча йод-126 радиоизотопи  10-6% дан кўп бўлмаган миқдори таъминланган, юқори унумдорликка эга бўлган “Ташувчисиз 125I билан, натрий йодид эритмаси” субстанциясини  ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 13 декабрдаги № 2/1255-3471-сонли маълумотномаси). Ҳар йили 2000 Кюридан кўп миқдордаги “Ташувчисиз 125I билан, натрий йодид эритмаси” субстанцияси  20.09.2017 й. № СМР-2017 сонли «Хемотрейд» (Германия), 22.09.2017 й. № ЕХ-2017 сонли СМР (Великобритания) ва 01.08.2018 й. №HUN-2018 сонли “Institute of Isotopes Co., Ltd” (Венгрия) шартномалари асосида хорижий компанияларга экспорт қилинмоқда;
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан “Ташувчисиз 32Р ёки 33Р билан нишонланган, ортофосфор кислотаси” ихтиросига дастлабки патент олинди (№ IAP 05613, 30.01.2013 й.). Ихтиродан фойдаланиш натижасида  “Радиопрепарат” давлат корхонасида “Ташувчисиз 32Р билан нишонланган, ўта соф ортофосфор кислотаси” субстанциясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 13 декабрдаги № 2/1255-3471-сонли маълумотномаси). Фосфор-32 радиоизотопи асосидаги “Ташувчисиз 32Р билан нишонланган, ўта соф ортофосфор кислотаси” субстанцияси йилига 1000 Кюридан кўп миқдорда 20.09.2017 й. № СМР-2017 сонли «Хемотрейд» (Германия) ва 22.09.2017 й. № ЕХ-2017 сонли СМР (Великобритания) шартномалари асосида хорижий компанияларга экспорт қилинмоқда.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish