Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Достон Тўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телекоммуникация объекти энергия таъминоти манбаларининг симсиз сенсор тармоқлар асосидаги мониторинг модели”, 05.04.01 – “Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларнитақсимлаш”.
Диссертациясимавзусирўйхатгаолинганрақам: В2021.4.PhD/Т2502
Илмийраҳбар: СиддиковИлхомжонХакимович, техника фанларидоктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар:техника фанлари доктори, профессор, Хамдамов Уткир Рахматуллаевич; техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)Каримов Шерзод Собиржонович.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: телекоммуникация объекти энергия таъминоти манбаларининг симсиз сенсор тармоқлар асосидаги мониторингини моделлаштириш, тадқиқ этиш ва амалиётда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергия таъминоти манбаларининг масофадан мониторинги маълумотлар узатиш тизимини симсиз сенсор тармоғини шакллантириш топологияси ва модели ишлаб чиқилган;
телекоммуникация объекти энергия таъминоти манбаларининг IoT асосидаги масофадан мониторингини модели яратилган;
телекоммуникация объекти энергия таъминоти манбаларининг симсиз сенсор тармоқли масофадан мониторинги имитацион модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
илк маротаба телекоммуникация объектларининг энергия таъминоти манбаларини симсиз сенсор тармоқли мониторинги тизимининг токини кучланишга ўзгартириш қурилмаси модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Телекоммуникация объектларининг энергия таъминоти манбаларини масофадан мониторинг моделлари бўйича олинган натижалар асосида:
энергия таъминоти манбаларининг масофадан мониторинги маълумотлар узатиш тизимини симсиз сенсор тармоғини шакллантириш топологияси ва модели ҳамда телекоммуникация объектларининг энергия таъминоти манбаларини симсиз сенсор тармоқли мониторинги тизимининг токини кучланишга ўзгартириш қурилмаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «Ўзбектелеком» АК Тошкент филиалининг Янгибозор телекоммуникациялар боғламасида синовдан ўтказиш асосида жорий этилган (Ахборот технология-лари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 33-8/6678-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида энергия таъминоти манбаларининг носозликларини ўз вақтида аниқлаш ва тезкор ҳизмат кўрсатиш орқали қурилмаларнинг умумий ҳизмат кўрсатиш муддати 2-3 % га узайтирилган.
телекоммуникация объекти энергия таъминоти манбаларининг IoT асосидаги масофадан мониторингини модели ҳамда телекоммуникация объекти энергия таъминоти манбаларининг симсиз сенсор тармоқли масофадан мониторинги имитацион модели ва алгоритми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалининг Арнасой ҳамда Янгиобод туман телекоммуникациялар боғламаларида синовдан ўтказиш асосида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 33-8/6678-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида юклама, энергия таъминоти тизими ҳарорати, қуёш панеллар юзаларининг чангланганлигини инобатга олган ҳолда қуёш энергия таъминоти манбаларини масофадан мониторинг қилиш орқали уларнинг ишлаш муддати ва техник ҳолатини 4-5 %га яхшилаш имкони яратилган.
телекоммуникация объектларининг энергия таъминоти манбаларини симсиз сенсор тармоқли мониторинги тизимининг токини кучланишга ўзгартириш қурилмаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасаруфидаги корхоналарда, хусусан Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения маркази ДУКда синовдан ўтказилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 33-8/6678-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мониторинг орқали энергия таъминоти манбаларига техник хизмат кўрсатиш вақтини 10-15 %га қисқартиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish