Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Носиржон Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анор тупларини ярим очадиган машина параметрларини асослаш», 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1997.
Илмий раҳбар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор; Насритдинов Ахмаджон Абдихамидович, техника фанлари номизоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анор тупларини ярим очадиган машинанинг агротехника талаблари даражасидаги иш сифатини кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмилган анор тупларини агротехник талаблар асосида, уларга шикаст етказмасдан  ярим очадиган машинанинг конструкцияси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;
анор тупларини ярим очадиган машина корпуслари лемехларининг узунликлари ва тупроққа кириш бурчакларини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифодалар ишқаланиш бурчакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
машинанинг иш жараёнини очиб берилиши натижасида умумий тортишга қаршиликни ифодаловчи математик модел корпус лемеҳининг тупроққа кириш бурчаги ва ҳаракат тезлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда унинг ўзгариш чегаралари аниқланган;
анор тупларини ярим очадиган машина корпуслари, лемехлари орасидаги кўндаланг масофа, лемеҳларнинг тупроққа кириш бурчаги ва иш тезликларининг рационал қийматларини аниқлашни имконини берадиган эмпирик формула регрессон таҳлил асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Yangiliklarga obuna bo‘lish