Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжабаев Шокир Абдухалимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш усулларини такомиллаштириш (биология, зоология ва анатомия фанлари мисолида)”, 13.00.02-«Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қишлоқ хўжалиги ва ветеринария фанлари)» (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.03/30.12.2019. Ped.78.03.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори. профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали PhD.06/09.07.2020.Qх/V.117.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахрарова Фотима Бахромовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш ва уни ҳозирги босқичда такомиллаштириш асосларини аниқлаш ва улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш учун жорий этиш технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитишга доир анъанавий тажриба ўқувчиларнинг формал-мантиқий фикрлашини ривожлантириш, жамиятнинг ўзгарувчан талабларига мослашувчанлик, инглиз тили ўқитувчиларининг назарий-амалий тайёргарлигига юқори талаблар белгиланмаганлиги билан тавсифланувчи ўзгарувчан беқарор динамиклик касб этувчи тизим эканлиги аниқлаштирилган;
умумтаълим мактабларида инглиз тилини миллий ҳунармандчилик, биология, зоология ва анатомия фанларига доир луғавий сўзлар, атамаларни таржима қилиш ва аралаш метод орқали ўзлаштириш жараёнларининг акмелингвистик элементлар билан алоқадорлигини эмпириклик даражасини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш бўйича яратилган ўқув мультимедиа материалларидан фойдаланиб, ветеринарияга оид терминологик луғатни ўрганишнинг лингвистик жиҳатларини, янгича хорижий тиллар маданиятини ўрганиш методикаси ва онлайн таълимни ташкил этишнинг алоҳида тамойиллари ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитишнинг мажбурий ўқув фани сифатида методологик жиҳатдан такомиллаштириш, ўқувчи ёшларда инглиз тили бўйича билимларнинг шаклланиш генезиси ва амалиётда қўлланилиши очиб берилиб, ўқувчилар малакасини ёш хусусиятлари бўйича босқичма-босқич ривожлантириб бориш даврлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўргатишда психолог-педагог олимларнинг илмий-маънавий меросларидан фойдаланган ҳолда, тарбияни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий, методик натижалар асосида: 
ўқувчиларнинг лингвистик (нутқий, тил), дискурс (оғзаки ва ёзма матн), социолингвистик ва инглиз  тилларни ўқитиш методикаси компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-тарихий асосланган назариялардан, умумлаштирилган хорижлик олимлар тажрибалари натижаларидан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида 2015-2017 йилларда амалга оширилган, ПЗ-2014-0910185149 – сон “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳага сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 89-03126- сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитиш методикаси, она тили ва адабиёт фанлари мисолида ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳаларини тажриба-синовдан ўтказиш жараёни учун назарий, умумлаштирилган ва методик материаллар тайёрлашга хизмат қилган;
9-11-синфларда инглиз тилини ўқитишга мўлжалланган ўқув-методик мажмуаларининг таҳлилий материалларидан ҳамда 9-11-синфларда инглиз тилини коммуникатив тарзда ўқитишга ёрдамчи (Communicative English) 
“С SHARP” дастур мультимедия ўқув ресурс материалларидан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида 2015-2016 йилларда бажарилган “Инглиз тилини ўқитишнинг самарали методикасини яратиш ва жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 89-03126-сон маълумотномаси); Натижада, 9-11-синфларда инглиз тилини ўқитишнинг самарали методикасини яратиш монографияси ҳамда мультимедия ўқув ресурс манбаси такомиллаштирилган; 
инглиз тилини ўқитиш методикасининг психолог-педагог олимларнинг илмий-маънавий меросидан фойдаланиб, уларнинг ахлоқий компетенцияларини ривожлантириш усулларини халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги 7-, 15-; Сариосиё туманидаги 13-; Денов шаҳридаги 19-; Термиз туманидаги 16-, 4-; Шўрчи тумани 4-; Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 8-; Китоб туманидаги 14-; Чироқчи туманидаги 6-; Шаҳрисабз туманидаги 26-; Қамаши туманидаги 17-; Яккабоғ туманидаги 22-умумтаълим мактаблари амалиётига татбиқ қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 89-03126-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида инглиз тилини замонавий талаблар асосида махсус амалий ёрдамчи манба билан таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish