Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Гули Хайитмурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Матёқуб Қўшжонов ижодида бадиий ва публицистик талқин уйғунлиги”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil759.
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Назаров Бахтиёр Аминович, филология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Улуғов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Матёқуб Қўшжонов мемуар асарлари орқали олимнинг таржимаи ҳоли, таълим ва таҳсил йўллари, у яшаган давр ва муҳит, ижтимоий ва адабий ҳаёт, ижодкор шахсияти, академик олим дунёқараши ва адабий-танқидий қарашларининг шаклланиши, шахс ва ижодкор сифатида камол топишининг асослари, ёзувчи публицистикасига доир қатор илмий-назарий муаммолар нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик Матёқуб Қўшжоновнинг тарихий-биографик бадиаси, мемуар романи, эссе, хотира, адабий портретлари ҳужжатли мемуар адабиёт сифатида ёзувчи публицистикаси орқали ижодкор таржимаи ҳоли, муаллифнинг босиб ўтган умр йўли, яъни илмий-ижодий фаолиятини янада ёрқинроқ кўрсатиш мумкинлиги асосланган; 
олимнинг бадиий публицистикаси асосида этик-эстетик кредоси, адабий-танқидий дунёқарашининг шаклланиш омиллари, қишлоқ шароити, маҳалла-кўй, ота-она, қавму қариндош, ҳаллангликлар, маҳаллий ва миллий анъанавий урф-одатлар, уруш майдонидаги қонли жанглар, таълим йиллари, аспирантура, устозлар, замондошлар ҳамда адабий муҳитнинг Матёқуб Қўшжонов адабий-эстетик дунёқараши шаклланишидаги ўрни аниқланган; 
муаллифнинг “Дагиш”, “Алам” мемуар асарларида тасвирланган шўролар ҳокимиятининг даҳшатли фожиалари, хусусан, 30-йиллар қатағон сиёсати, даврнинг мислсиз зуғум-зўравонликлари, қашшоқлик, очарчилик ижтимоий иллат сифатида шахсларни синдиргани, Иккинчи жаҳон уруши воқеалари, хотиранависнинг қонли жанг майдонларидаги жангчи-аскар, мерганлик (снайперлик) қилгани реал ҳаётий тасвирларда ҳужжатлилик ва фактографиклик асосида ёритилгани кўрсатиб берилган;
олимнинг “Дийдор” асаридаги Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида кечган илмий-ижодий фаолияти, замондошлари, таниқли давлат арбоблари, атоқли олимлар, ёзувчилар, мусаввир ва тиббиёт ходимларининг адабий-ижодий портретлари, уларда қўлланилган холислик, ҳаётийлик, хотиравийлик, ретроспектив сюжет, қаҳрамонни ўз тилидан гапиртириш усули, публицистика унсурлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матёқуб Қўшжонов ижодида бадиий ва публицистик талқин уйғунлиги бўйича олиб борилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган: 
муаллифнинг “Дагиш”, “Алам” мемуар романларида тасвирланган шўролар ҳокимиятининг даҳшатли фожиалари, хусусан, 30-йиллар қатағон сиёсати акс этган эссе-қисса, мемуар асарларни қиёсий-чоғиштирув, типология ҳамда адабий таъсир усулларида таҳлил ва тадқиқ натижаларига оид илмий хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА–Ф1-ГО40 “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” (2012–2016) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2021 йил 12 январдаги 3/1255-90-сон маълумотномаси). Натижада мемуар адабиёт муаммолари, адабий портрет билан боғлиқ назарий маълумотларнинг бойитилишига муҳим асос бўлган;
“Дийдор”да баён қилинган М.Қўшжоновнинг Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида кечган илмий-ижодий фаолияти, атоқли олимлар, ёзувчилар ҳақидаги адабий-ижодий портретларидан ФА-Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (2017¬‒2020) ва ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017¬‒2021) фундаментал лойиҳаларида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2021 йил 5 июлдаги 3/1255-1965-сон маълумотномаси). Натижада муаллифнинг босиб ўтган умр йўли, яъни илмий ижодий фаолиятини теранроқ ўрганиш, мемуар асарларни қиёсий текширишга хизмат қилган;
ўзбек адабиётшунослигининг йирик танқидчиларидан бири, академик, филология фанлари доктори Матёқуб Қўшжоновнинг ҳаёти ва ижоди, муаллифнинг узоқ йиллик адабий-танқидий фаолияти ҳақида маълумотларни ўрганишда; М.Қўшжоновнинг ўзбек мемуаристикасидаги тизимли ижодий фаолияти, хусусан, “Тепки босилди”, “Алам”, “Дагиш”, “Дийдор” мемуар-роман, хотира, эссе, адабий портретлар ҳақида муайян тасаввур ва маълумот олишда “Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикоячилиги” илмий лойиҳасини яратишда фойдаланилган (Туркия жумҳурияти, Артвин Чоруҳ университетининг 2021 йил 13 июлдаги Е.6578-сон маълумотномаси). Натижада мемуар асарларда ижодкор шахсияти, ёзувчи публицистикасида илмий, бадиий, публицистик ижод синкретизми, М.Қўшжонов адабий-эстетик қарашларига оид илмий-назарий муаммоларни тадқиқ этишда асос бўлган;
М.Қўшжонов бадиий публицистикасини ўрганиш орқали олимнинг муҳим этик-эстетик кредоси, адабий-танқидий дунёқараши шаклланишидаги омиллар, ўзбек адабиётида хотира жанри, мемуар асарларнинг ўзига хос ғоявий-бадиий хусусиятларига оид таҳлилий натижалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Адабий жараён”, “Бедорлик” эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда (2020¬‒2021 йил январь-февраль-март ойларида) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Адабий жараён” адабий, илмий-маърифий кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 3 майдаги 04-25-675-сон; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 28 июндаги  01-16/127-сон маълумотномалари). Натижалар татбиқи адабий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий асосларга бой бўлишини таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish