Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганжиев Феруз Фурқатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида ижтимоий-психологик компетентлик омилларининг намоён этилиши ва ривожланиши», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.РhD/P105.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Якубова Гўзал Асатуллаевна,  психология  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги ижтимоий-психологик компетентлик омилларининг намоён этилиши ва ривожланишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тарбиячиларда коммуникатив пассивликни енгиш, фрустрацияни ва мавҳумликни бартараф этиш, психологик қарама-қаршиликни мувофиқлаштириш каби хусусиятлар ҳиссий барқарорликка асосланган ташқи ва ички мотивацион йўналганликни шакллантириши туфайли уларда муваффақиятга эришиш ва касбий ривожланиш самарадорлигининг ортишига ижобий таъсир кўрсатиши  исботланган;
тарбиячиларда намоён бўлувчи вербал компетентлик, ахлоқий установкалар, эмоционал барқарорлик каби омиллар мустақил фикрни баён қилаолмаслик, ишончсизлик, хавотирланиш, шахслараро муносабатга кириша олмаслик каби салбий хусусиятларни секин-аста бартараф этиб бориши туфайли уларда ижтимоий-психологик компетентликнинг ривожланишини таъминлаши исботланган;
экстраверсия типига мансуб бўлган тарбиячиларда мулоқотмандлик, инсонлар орасида бўлишни ёқтириш, ўз туйғуларини очиқ ифода эта олиш, вазиятларга тез мослаша олиш каби сифатларнинг устувор аҳамият касб этиши сабабли уларнинг социал тажрибаларни ўзлаштиришга мойил бўлиши ҳамда таълим-тарбия жараёнида тарбиячи касбий фаолиятини самарали ташкил этишга уқувли бўлишлари аниқланган;
тарбиячиларда ўз ҳатти-ҳаракатларини тўғри бошқара олиш, ўз шахсий хусусиятларини адекват баҳолай олиш ва ўз-ўзини тартибга солиш қoбилиятлари яхши ривожланган бўлса, уларнинг коммуникатив зиддиятларни бартараф этишга интилиши кучли бўлиши сабабли ҳар қандай вазиятларда ҳам ўзларида ишонч, журъат ва инсонлар билан муносабатнинг оптимал йўлларини топа олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларида ижтимоий-психологик компетентлик омилларини  ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарбиячиларда коммуникатив пассивликни енгиш, фрустрацияни ва мавҳумликни бартараф этиш, психологик қарама-қаршиликни мувофиқлаштириш каби хусусиятлар ҳиссий барқарорликка асосланган ташқи ва ички мотивацион йўналганликни шакллантириши туфайли уларда муваффақиятга эришиш ва касбий ривожланиш самарадорлигининг ортиб бориши билан боғлиқ хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Ижтимоий психология» модулини фаолиятга жорий этиш жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 19 августдаги П–М–9-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагог-психологларни ўқитишда назария ҳамда амалиёт узвийлиги кучайтирилган;
тарбиячиларда намоён бўлувчи вербал компетентлик, ахлоқий установкалар, эмоционал барқарорлик каби омиллар мустақил фикрни баён қилаолмаслик, ишончсизлик, хавотирланиш, шахслараро муносабатга кириша олмаслик каби салбий хусусиятларни секин-аста бартараф этиб бориши туфайли уларда ижтимоий-психологик компетентликнинг ривожланиши билан боғлиқ хулосалардан Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти жараёнида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 02–02/2–793-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида ижтимоий-психологик компетентлик омилларини ривожланишига эришилган;
экстраверсия типига мансуб бўлган тарбиячиларда мулоқотмандлик, инсонлар орасида бўлишни ёқтириш, ўз туйғуларини очиқ ифода эта олиш, вазиятларга тез мослаша олиш каби сифатларнинг устувор аҳамият касб этиши сабабли уларнинг социал тажрибаларни ўзлаштиришга мойил бўлиши ҳамда таълим-тарбия жараёнида тарбиячи касбий фаолиятини самарали ташкил этишга уқувли эканликларига доир хулосалардан Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 89–03–5340-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 02–02/2–793-сон маълумотномалари). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари фаолиятида психодиагностик ишларининг самарадорлиги оширилган;
тарбиячиларда ўз ҳатти-ҳаракатларини тўғри бошқара олиш, ўз шахсий хусусиятларини адекват баҳолай олиш ва ўз-ўзини тартибга солиш қoбилиятлари яхши ривожланган бўлса, уларнинг коммуникатив зиддиятларни бартараф этишга интилиши кучли бўлиши сабабли ҳар қандай вазиятларда ҳам ўзларида ишонч, журъат ва инсонлар билан муносабатнинг оптимал йўлларини топа олиши билан боғлиқ хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 9-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психологик тренинг» модулини фаолиятга жорий этиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 02–02/2–793-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси психологлар фаолиятининг услубий таъминоти такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish