Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳҳоров Пўлатжон Хурсанмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий билимлар ривожида шубҳа тамойилининг илмий – концептуал аҳамияти”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Fal229.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Бозаров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Усмонов Фаррух Насриддинович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий билимлар ривожида шубҳа тамойилига оид илмий-фалсафий концепцияларни очиб бериш ва жамият тараққиётида фойдаланиш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда миллий тарихий онг ва тарихий хотирани юксалтиришда чин ҳамда ишончли билим ҳосил қилишга асосланган шубҳа тамойилининг баҳолаш, танқид каби рационал омилларидан фойдаланиш механизми такомиллаштирилган; 
танқидий рационализм таълимотида шубҳа тамойили эволюциясининг шаклланиши махсус эпистемологик ҳодиса ва когнитив тамойил сифатида баҳоланиши асослаб берилган; 
фалсафий билимлар ривожида шубҳанинг конструктив (тўлдирувчи) ва деструктив (инкор қилувчи) хусусиятлари эвристик ҳамда методологик натижаларни келтириб чиқариши мантиқий далилланган; 
“тарихий билим” ва “шубҳа тамойили” тушунчаларининг ижтимоий-коммуникатив характери беқарорлик, ноаниқлик, номутаносиблик, парадокс, эҳтимоллик, кўп ўлчовлилик, нисбийлик категориялари орқали рационализмга асосланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий билимлар ривожида шубҳа тамойилининг илмий-концептуал аҳамиятини аниқлаш доирасида ишлаб чиқилган илмий-фалсафий тавсиялар ва таклифлар асосида:
миллий тарихий онг ва тарихий хотирани юксалтиришда шубҳа тамойилидан фойдаланишнинг рационал омилларини ривожлантиришга қаратилган илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланманинг “Миллий ўзликни англаш ва миллий ғурурнинг ўсиши демократик ўзгаришларнинг қонуний оқибати” деб номланувчи 6-бобининг “Миллий ўзликни англаш тушунчасининг мазмун-моҳияти”, “Миллий маданият ва миллий ўзликни англашнинг ўзаро алоқадорлиги” деб номланувчи мавзулари ва 12-бобининг “Шаън тушунчасининг маъноси. Миллат шаънини юксалтириш имконлари ва тарихий заминлари”, “Миллат шаънини қадрлаш замон талаби сифатида. Миллат шаънини юксалтиришда миллий қадриятлар ва миллий муносабатларнинг роли” деб номланувчи мавзуларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 августдаги 89-03-2760-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
фалсафа тарихида шубҳа тамойилининг эволюцияси ва шаклланиши танқидий рационализм нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, унинг махсус эпистемологик ҳодиса ва когнитив тамойил сифатидаги тизимли таҳлили берилган таклиф тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг  “Шарқ ренессанси даври алломалари ва мутафаккирлари асарларининг илмий фалсафий ва бадиий лингвистик тадқиқи” мавзусидаги БМБ Ф – 1003 рақамли фундаментал давлат грантини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 21 августдаги 03/011-712-сон маълумотномаси). Натижада, миллий тарихий онг ва тарихий хотира, миллий ва умумбашарий тарихий қадриятларни ўрганишнинг концептуал механизмлари такомиллаштиришга хизмат қилган; 
фалсафий билимларда шубҳанинг конструктив ва бузғунчи хусусиятлари очиб берилиб, унинг эвристик ва услубий имкониятларини объектив баҳолашдаги таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил 1 ноябрдаги VI Съездида тасдиқланган “Самарқанд вилояти кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастури” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020 йил 10 сентябрдаги 01-238-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган таклиф ва тавсиялар партиянинг тарғибот ва ташвиқот ишларида самарали фойдаланилган ва тарихий билимлар ривожини объектив, холисона баҳолашга асос бўлган;
фалсафий ва қиёсий таҳлил қилиш асосида “тарихий билим” ва “шубҳа тамойили” тушунчаларининг мазмунига аниқлик киритилиб, уларни беқарорлик, ноаниқлик, номутаносиблик, ассиметрия, сакраш, парадокс, имконият, эҳтимоллик, кўп ўлчовлилик, чексизлик, номувофиқлик, нисбийлик ва бошқалар категориялар билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги таклиф-тавсиялардан “Жаҳон фалсафаси қомуси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2020 йил 17 ноябрдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган диссертация маълумотларидан ушбу йўналишда фойдаланилгани китоб мазмунини бойитишга ва бу борадаги маълумотлар олимлар, тадқиқотчилар, фалсафа илмига қизиқувчиларнинг фалсафий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish