Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназарова Замира Фармановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муҳандислик йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини шакллантириш” (физика ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped2843.   
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Джумабоев Давлатбой Халиллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физика ўқитиш жараёнида муҳандислик йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физикани ўқитиш жараёнида бўлажак муҳандисларда зарурий касбий компетентликни шакллантиришнинг методик тузилмаси ноаниқлик шароитида миллий (физикани ўқитиш мақсадларининг ўзгариши, педагогик технологиялар ривожи, ўқув-техник мажмуаларнинг янгиланиши), таълимий (ўқитиш тизими ва шаклларининг янгиланиши) омилларнинг таъсир даражасини ҳисобга олиш орқали хусусий компетенциялар тизимини (касбий-техник, конструкторлик, лойиҳавий, технологик, ташкилий-бошқарув, эксплуатация хизматига доир)  ишлаб чиқиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни физика таълими орқали шакллантиришнинг методик жиҳатлари математик моделлаштириш методи орқали ечим топиладиган соҳага доир мажмуавий топшириқлардан физика машғулотларида фойдаланишнинг беш даражали (ахборот берувчи, репродуктив, таянч, мураккабликни ошириш, ижодий) алгоритмини динамик тарзда такомиллаштириб бориш асосида аниқлаштирилган;
физика таълими жараёнида бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни шакллантиришнинг ташкилий-функционал модели тўрт (йўналтириш, режалаштириш, бажариш, натижаларни назорат қилиш) босқичли методикани фаолиятни моделлаштиришнинг мустақил таълимга асосланган механизмининг дидактик таъсири продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни шакллантиришнинг дидактик таъминоти физикани ўқитишнинг тайёргарлик, баҳолаш, коррекция, портфолиони шакллантиришга асосланган модулли технологияни когнитив, шакллантирувчи ва ижодий босқичларда самарали қўллашга имкон берувчи ўлчов кейслари, ишбоп ўйинлар, маҳорат дарслари, рефлексив кундалик каби интерфаол усуллар билан интегративлигини жадаллаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикадан таълим жараёнида муҳандислик йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
физикани ўқитиш жараёнида бўлажак муҳандисларда зарурий касбий компетентлигини шакллантиришнинг методик тузилмасини ноаниқлик шароитида миллий, таълимий омилларнинг таъсир даражасини ҳисобга олиш орқали хусусий компетенциялар тизимини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштиришга таклиф ва тавсиялардан “Физика фанидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-051-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг зарурий касбий компетенцияларини физикани ўқитиш жараёнида лойиҳалаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни физика таълими орқали шакллантиришнинг методик жиҳатларини математик моделлаштириш методи орқали ечим топиладиган соҳага доир мажмуавий топшириқлардан физика машғулотларида фойдаланишнинг беш даражали алгоритмини динамик тарзда такомиллаштириб бориш асосида аниқлаштириш, физика таълими жараёнида бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни шакллантиришнинг ташкилий-функционал моделини тўрт босқичли методикани фаолиятни моделлаштиришнинг мустақил таълимга асосланган механизмининг дидактик таъсири продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Физика (Электростатика. Электромагнетизм. Тебранишлар ва тўлқинлар)” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-024-рақамли гувоҳнома). Натижада, мухандислик йўналишида физикани компетенциявий ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни шакллантиришнинг дидактик таъминотини физикани ўқитишнинг тайёргарлик, баҳолаш, коррекция, портфолиони шакллантиришга асосланган модулли технологиясини когнитив, шакллантирувчи ва ижодий босқичларда самарали қўллашга имкон берувчи ўлчов кейслари, ишбоп ўйинлар, маҳорат дарслари, рефлексив кундалик каби интерфаол усуллар билан интегративлигини жадаллаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Физика фанидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-051-рақамли гувоҳнома). Натижада, физикадан муҳандислик соҳасига йўналтирилган ўқув экспериментларини ташкил этиш самарадорлигини  оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish