Sayt test rejimida ishlamoqda

Рамонова Садоқат Қомиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электротехника ва  электроника асослари фанини ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси”  (олий ҳарбий билим юртлари мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1203.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Суяров Кушарбай Ташбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитиш методик хусусиятлари рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимларнинг бирлиги, электротехниканинг ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлиги каби умумдидактик тамойилларни компьютерли чизматехник моделлаштириш жараёнларига компаравистик тарзда татбиқ этиш орқали аниқлаштирилган;
электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг методик тузилмаси (компонентлари, босқичлари) электр занжирларни алмаштириш чизмаси, моделлаштириш, векторли диаграммалар, аналитик методларни ахборот технологияларини қўллашга имкон берувчи чизма-тасвирий моделлар (ментал карт, мантиқий граф, фрейм) билан модификациялашнинг продуктивлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг дидактик модели конструктив-техник масалаларни ечиш жараёнида ижодий техник фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий билиш шакл ва методларини (кузатиш, эксперимент, таққослаш, фаразларни илгари суриш, аналогия, анализ, синтез, умумлаштириш) мажмуавий қўллаш асосида такомиллаштирилган;
электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминоти электрон дастурий воситаларни (Virtual bread board, NI Multisim 14, Proteus 8 Professional, ARDUINO платаси дастурлари) изланишли-тадқиқотчилик фаолият жараёнида техник интеллектни ривожлантиришга ва мақсадли йўналтиришга хизмат қилувчи тест-картларни адаптив тарзда ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитиш методик хусусиятларини рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимларнинг бирлиги, электротехниканинг ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлиги каби умумдидактик тамойилларини компьютерли чизматехник моделлаштириш жараёнларига компаравистик тарзда татбиқ этиш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Электротехника ва электроника асослари фанидан амалий машғулотлар тўплами” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 10/1984-сон маълумотномаси). Натижада, олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини инновацион ёндашувлар асосида ўқитиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг методик тузилмасини электр занжирларни алмаштириш чизмаси, моделлаштириш, векторли диаграммалар, аналитик методларни ахборот технологияларини қўллашга имкон берувчи чизма-тасвирий моделлар билан модификациялашнинг продуктивлигини таъминлаш асосида аниқлаштириш, электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг дидактик модели конструктив-техник масалаларни ечиш жараёнида ижодий техник фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий билиш шакл ва методларини мажмуавий қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ОТ-Атех-2028-519 “Компьютерда иммитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web иловасини дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 10/1984-сон маълумотномаси). Натижада, олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишда виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминоти электрон дастурий воситаларни изланишли-тадқиқотчилик фаолият жараёнида техник интеллектни ривожлантиришга мақсадли йўналтиришга хизмат қиладиган тест-картларни адаптив тарзда ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Электротехника ва электроника асослари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 10/1984-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак офицераларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish