Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Бузулайҳо Турғуновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий асарлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1362.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Собирова Маҳбуба Юсубжановна, педагогика фанлари номзоди доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий асарлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш тузилмаси ва компонентлари тарихий билим, тасаввур, тарихий идрок, тарихий воқеликни баҳолаш компонентларининг тарихий онгнинг индивидуал, жамоавий, илмий-назарий, умумлашган шаклларини тарбиявий, креатив, баҳоловчи функциялар билан бевосита ва билвосита алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш жараёнининг алгоритмик босқичлари фанлараро ёндашувнинг имкониятларини кенгайтириш, ўқув материалларини интегративлик тамойили асосида структуралаш, ўқиш дарсларида бадиий-тарихий матнлар устида ишлашнинг праксиологик даражаси барқарорлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқиш дарсликларида берилган бадиий матнлар ҳамда дарсдан ташқари ўқиш машғулотлари учун мўлжалланган тарихий тавсифга эга қўшимча материалларнинг “ўтмиш – бугун – келажак” тамойили билан адаптивлигини таъминлаш асосида бадиий асарлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантиришга доир методик жараёнларнинг самарадорлиги асосланган;
бадиий асарлар воситасида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тарихий онгни шакллантиришнинг методик шарт-шароитлари рефлексив машқ ва ўйинларга асосланиб лойиҳаланган “Ибрат ва ўз-ўзини англаш” муаллифлик дидактик тизимини мустақил ўқиш жараёнида тизимли қўллаш, замон ва макон бирлигида давр билан диалогга киришишнинг адаптив даражаларини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий асарлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш методикаси бўйича илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш тизилмаси, моҳияти ва компонентларини аниқлаштириш, ўқувчиларда миллий ва умуммаданий компетенцияларни шаклланганлигини баҳолаш мезонлари ва ўқув топшириқлари мажмуини ишлаб чиқишга доир таклифлардан Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 159-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурларини ишлаб чиқишга фойдаланилган (Республика таълим Марказининг 2020 йил 27 июлдаги 01/11-02/2-763-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим мазмунини тарихий тавсифдаги ўқув материаллари асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
бадиий асарлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларида тарихий онгни шакллантириш моделининг амалий компонентини интерфаол таълим методларини қўллаш асосида такомиллаштириш, бадиий асарлар воситасида ўқувчиларда тарихий онгни шакллантириш технологиясининг алгоритмик босқичларини аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тарбия фанини ўқитиш технологияси” қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган; (Республика таълим Марказининг 2020 йил 27 июлдаги 01/11-02/2-763-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф тарбия дарсларида тарихий-бадиий матнлар устида ишлашга доир топшириқлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бадиий педагогика воситасида ўқувчиларда тарихий онгни шакллантиришга доир бадиий асарлар устида ишлашга доир ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш, виртуал экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 30 апрелдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида”ги 114-сон буйруғига асосан, “Республика таълим маркази негизида ўқув-методик адабиётларни нашргача тайёрлаш блокини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида умумтаълим муассасаларининг 4-синфлари учун дарслик ва ўқув методик мажмуаларни яратишда фойдаланилган. (Республика таълим Марказининг 2020 йил 27 июлдаги 01/11-02/2-763-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг тарихий онгини шакллантиришда педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish