Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Дилафрўз Фурқатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1064.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор; Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш технологияларини аниқлаш асосида илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялардан (ривожлантирувчи, ақлий ҳаракатли, жамоавий, адаптив, муаммоли, лойиҳалаш) фойдаланиш жараёни талабаларни касбий тайёрлашнинг мақсад ва вазифалар, мазмун функциялари, ўқитиш методлари каби технологик тамойиллари ва янги ғояли, ўзгатирувчанлик, ноанъанавийлик, ташаббускор, илғор каби хоссалари мазмунини киритиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик жараёнларга таълим инновацияларини татбиқ этиш босқичлари (муаммони аниқлаш, лойиҳалаш, режалаштириш, ўзгаришлар) педагогик технологияларнинг шахсга йўналтирилган таълимда билиш фаолиятини фаоллаштириш хусусиятлари (таълим олувчи мақомини ўзгартириш, таълим-тарбияга рағбат уйғотиш) таъсирини аниқлаштириш асосида белгиланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда ўқитишнинг модул-кредит технологиясига асосланган  ўқув жараёни (ахборот тарғиботи, фарқни бартараф этиш, танлаш, индивидуаллик, мустақиллашув) педагогик функциялар (ташкил этиш, бошқариш,  лойиҳалаш, методик таъминлаш, технологик) таркибини таснифлаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёни тузилмасини (касбий ва инновацион фаолият, баҳолаш) ишлаб чиқиш, ўқув машғулотларини моделлаштириш,  касбий фаолиятни ривожлантириш методикасини қўллаш (мақсадлар дарахти, “ассисмент”, ўйинли, интерфаол) асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёни, талабаларни касбий тайёрлашнинг технологик тамойиллари ва хоссалари мазмуни, таълим инновацияларини татбиқ этиш босқичлари, педагогик технологияларнинг шахсга йўналтирилган таълимда билиш фаолиятини фаоллаштириш хусусиятларига оид таклифлардан ОТ-Ф4-02 рақамли “Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” (2017-2020 йй.) номли фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4229-сон маълумотномаси). Натижалар олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда ўқитишнинг модул-кредит технологиясига асосланган  ўқув жараёни (ахборот тарғиботи, фарқни бартараф этиш, танлаш, индивидуаллик, мустақиллашув), педагогик функциялар (ташкил этиш, бошқариш,  лойиҳалаш, методик таъминлаш, технологик) таркибига оид тавсиялардан  Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019  йил  30 августдаги  788-сонли буйруғи билан тасдиқланган олий таълим муассасалари педагогика ва психология таълим йўналишлари ўқув режа  ва намунавий дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4229-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялар манбаларини ва ресурсларини кенгайтириш учун тамойилларни шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёни тузилмасини (касбий ва инновацион фаолият, баҳолаш), ўқув машғулотларини моделлаштириш,  касбий фаолиятни ривожлантириш методикасини қўллаш (мақсадлар дарахти, “ассисмент”, ўйинли, интерфаол)га оид тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 247-сон буйруғи билан тасдиқланган педагогика ва психология таълим йўналишининг ўқув режасидаги “Педагогик технология” модули мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4229-сон маълумотномаси). Натижалар олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнининг асосий методологик тамойиллари, қоидаларини аниқлаш ва асослаш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish