Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Илёсжон Нарзиқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1552.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиева Зухра Тахировна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси мотивацион-қадриятли, коммуникатив, эмоционал-иродавий, рефлексив, ташкилий-фаолиятли компонентларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий барқарорлиги ва қайта алоқаси динамиклигини барқарор ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
педагогик-психологик фанларнинг бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари ўқув модуллари орасида ички интеграция барқарорлигини ҳисобга олиш, аниқ вазиятларга асосланган низоли масалаларга доир ўқув материаллари конфликтологик комптетентликни ривожлантириш мазмунига адаптив мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш модели ташаббусга доир англаш, регулятив, коммуникатив, прогностик, бошқарув, амалий йўналтирилган функциялар билан бутунлик, ўриндошлик, онглилик ва фаоллик, индивидуалллик, назария ва амалиётнинг интенсив боғлиқлиги, рефлексив бошқарув тамойилларнинг бевосита ўзаро синхрон алоқадорлиги ўзгаришларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган; 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари жараёнга рефлексив-педагогик усуллар воситасида жадал таъсир кўрсатиш, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик билимларни таркиб топтириш, конфликтологик тушунчалар луғатини жорий этиш, самарали мулоқот техникасини эгаллашга доир модерацион фаолияти миллий қадриятларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси мотивацион-қадриятли, коммуникатив, эмоционал-иродавий, рефлексив, ташкилий-фаолиятли компонентларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий барқарорлиги ва қайта алоқаси динамиклигини барқарор ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-36-рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 ноябрдаги 02-07-3778/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликнинг тузилиши, компонентлари, мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаштиришга эришилган.
педагогик-психологик фанларнинг бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари ўқув модуллари орасида ички интеграция барқарорлигини ҳисобга олиш, аниқ вазиятларга асосланган низоли масалаларга доир ўқув материаллари конфликтологик комптетентликни ривожлантириш мазмунига адаптив мослаштириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 ноябрдаги 02-07-3778/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогик-психологик фанлар орқали конфликтологик компетентликни ривожлантириш омиллари аниқланган;
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш модели ташаббусга доир англаш, регулятив, коммуникатив, прогностик, бошқарув, амалий йўналтирилган функциялар билан бутунлик, ўриндошлик, онглилик ва фаоллик, индивидуалллик, назария ва амалиётнинг интенсив боғлиқлиги, рефлексив бошқарув тамойилларнинг бевосита ўзаро синхрон алоқадорлиги ўзгаришларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-36-рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 ноябрдаги 02-07-3778/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш моделини такомиллаштириш имконияти оширилган;
конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари жараёнга рефлексив-педагогик усуллар воситасида жадал таъсир кўрсатиш, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик билимларни таркиб топтириш, конфликтологик тушунчалар луғатини жорий этиш, самарали мулоқот техникасини эгаллашга доир модерацион фаолияти миллий қадриятларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 14 ноябрдаги 02-07-3778/04-сон далолатномаси). Натижада, рефлексив усуллар орқали бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганиш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish