Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаломова Нодира Баходировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Iqt76

Илмий раҳбар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов  Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: қора металлургия саноати корхоналаридахаражатларни бошқариш ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни шакллантиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қора металлургия саноати корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб, яъни «умумишлаб чиқариш харажатлари» ва «ишлов бериш харажатлари»да ҳисобга олиш асосида бухгалтерия ҳисоби такомиллаштирилган;

қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни оптимал бошқаришда ташқи муҳит таъсирини ҳисобга олиб, бошқариш объекти асосида харажатларни бошқариш тизими ишлаб чиқилган;

қора металлургия саноати корхоналарида барча ишлаб чиқариш босқичлари бўйича харажатлар моддалари асосида маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усули такомиллаштирилган; 

қора металлургия саноати корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни ва истеъмол қилинадиган ресурсларни режалаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотиш харажатларини бошқариш ва прогноз қилиш асосида харажатларни бюджетлаштириш тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

қора металлургия саноати корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш усули асосида харажатларни бошқариш ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича берилган таклифи «Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» АЖ ҳисоб сиёсати доирасида амалиётга жорий қилинган («Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 17 февралдаги 01/01-11-01-70-сон маълумотномаси). Таклифнинг қўлланилиши натижасида 2016 йилда маҳсулот таннархи икки юз эллик миллион сўмга камайди, иқтисодий самарасини 2,1 фоизга ошириш имконини берган;

қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни оптимал бошқаришда ташқи муҳит таъсирини ҳисобга олиб, харажатларни бошқариш тизими «Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» АЖ ҳисоб сиёсати доирасида амалиётига жорий қилинган («Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 17 февралдаги 01/01-11-01-70-сон маълумотномаси). Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш натижасида харажатларни бошқариш тизимида ташқи муҳит таъсири ҳисобга олиб харажатлар ҳисобини ташкил қилиш, иқтисодий омиллар таҳлили билан  чекланиб қолмасдан, ноиқтисодий омиллар таҳлили асосида харажатларни бухгалтерия ҳисобини ҳозирги ҳолати ва харажатларни бошқаришга ёрдам берди. Натижада 2016 йил 4 чорагида харажатлар уч юз миллион сўмга камайди ва самарадорлик 2,4 фоизга ошириш имконини берган;

«Ўзмeткoмбинaт» акциядорлик жамиятида фойдаланилаётган асосий воситалар учун амортизация ҳисоблаш тизими таклифи «Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» АЖ ҳисоб сиёсати доирасида амалиётга жорий қилинди («Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 17 февралдаги 01/01-11-01-70-сон маълумотномаси). «Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» акциядорлик жамияти фаолиятида қўлланилаётган айрим асосий воситаларга нисбатан амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули таклиф этилган. Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида амортизация харажатлари 2016 йилда икки миллиард беш юз миллион  сўмга камайди ва умумий маҳсулот таннархи икки миллиард беш юз миллион сўмга пасайиши таъминланган;

қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни режалаштириш, ҳисобга олиш, бошқариш ва прогноз қилиш босқичларини ўз таркибига олувчи харажатларни бюджетлаштириш тизими компьютер дастури яратилиб, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ҳисоб сиёсати доираси амалиётида қўлланилган («Ўзбeкистoн мeтaллургия кoмбинaти» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 17 февралдаги 01/01-11-01-70-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга қўлланилиши натижасида харажатларни режалаштириш, режалаштирилган харажатлардан оғишларнинг олдини олиш, харажатларни электрон тизим орқали прогноз қилиш имконияти яратилиб, 2016 йил 4 чорагида тежалган харажатлар миқдори етти юз эллик миллион сўмни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish