Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширбачеева Гулчехра Шакировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3. PhD /Ped1147 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор;  Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар касбий-педагогик маданиятини муваффақиятли шакллантиришга ёрдам берадиган ташқи ва ички педагогик шароитлар мажмуи мотивацион-когнитив, фаолиятли-ижодий ва ҳиссий-баҳолаш  компонентларини эмоционаллик ва ақлий ёндашувлар ҳамда объектив ва субъектив таъсир даражасининг барқарорлигига  босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;  
касбий-педагогик маданиятни ривожлантириш шахсга йўналтирилган педагогик жараён, таълимни инсонпарварлаштириш, субъект-субъект муносабатларини педагогик ўзаро манфаатли ҳамкорлик объектив ва субъектив омилларга синхрон мослаштириш асосида такомиллаштирилган;  
касбий-педагогик маданиятни ривожлантириш модели компетенциянинг таркибий қисмлари ва касбий аҳамиятли сифатлар характеринининг таълимий-дидактик имкониятларини рақамли касбий тажрибага ва миллий қадриятларга уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларининг касбий-педагогик маданиятини адекват баҳолаш мезонлари умумий, меҳнат ҳамда касбий маданиятни таълим ютуқлари мониторинги мувофиқлигини мотивацион компонентларга диагностик жараёнининг технологик имкониятларига  интенсив трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантириш бўйича олинган  натижалар асосида:
талабалар касбий-педагогик маданиятини муваффақиятли шакллантиришга ёрдам берадиган ташқи ва ички педагогик шароитлар мажмуи мотивацион-когнитив, фаолиятли-ижодий ва ҳиссий-баҳолаш  компонентларини эмоционаллик ва ақлий ёндашувлар ҳамда объектив ва субъектив таъсир даражасининг барқарорлигига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида «Менеджмент и управление в дошкольном образовании» номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон қарори асосида берилган 110-12-сон нашр рухсатномаси).  Натижада, олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантириш модели такомиллаштирилган; 
касбий-педагогик маданиятни ривожлантириш шахсга йўналтирилган педагогик жараён, таълимни инсонпарварлаштириш, субъект-субъект муносабатларини педагогик ўзаро манфаатли ҳамкорлик объектив ва субъектив омилларга синхрон мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 1 декабрдаги 02-07-3846/04-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантиришнинг илмий-методик базасини кенгайтириш имкони яратилган; 
касбий-педагогик маданиятни ривожлантириш модели компетенциянинг таркибий қисмлари, касбий аҳамиятли сифатлар характерини ривожлантиришнинг таълимий-дидактик имкониятларини ва таълим жараёнларини рақамли касбий тажрибага миллий қадриятларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга таклифлар асосида  «Менеджмент и управление в дошкольном образовании» номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон қарори асосида берилган 110-12-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантиришнинг самарадорлик даражасини ошириш имконини берган.
талабаларининг касбий-педагогик маданиятини адекват баҳолаш мезонлари умумий маданият, иш маданияти ҳамда касбий маданиятни  диагностик жараёнининг технологик имкониятлари ва таълим ютуқлари мониторингини мувофиқлигини мотивацион компонентларига интенсив трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида «Менеджмент и управление в дошкольном образовании» номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон қарори асосида берилган 110-12-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish