Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатова Дилором Бобаназаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий ўзбек насрида муаллиф онги ва уни ифодалаш шакллари (Улуғбек Ҳамдам ва Исажон Султон асарлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Дисcертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1583.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Носиров Азмиддин Нормаматович, филология фанлари доктори,  доцент; Туйчиева Шаҳноза Фатхуллаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек насрида муаллиф онгини ифодалаш усулларининг шаклланиши ва тадрижий такомилини аниқлаш ҳамда Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон асарларида муаллиф “мен”и, муаллиф овози, муаллиф шуурида бўй кўрсатаётган поэтик изланишларни фалсафий-эстетик, психоаналитик ёндашувнинг муҳим назарий қирраларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Улуғбек Ҳамдам ва Исажон Султон асарларида муаллиф “онг”и ва “мен”ини ифодалашнинг миф ва дин, фалсафа ва адабиёт, тавсифлаш ва тил воситалари асосида ривожланиш тадрижи ва эпос, драма, романларнинг ўзига хос тамойиллари юнон мифологияси билан алоқадорлиги далилланган;
Улуғбек Ҳамдам ижодининг “Ёлғизлик” қиссасидан бошланган индивидуал услубий хусусиятлари ва муаллиф ижодий концепциясининг бадиий такомили унинг асарларида акс этган “мен” ва “онг” табиатидаги эврилишлар ҳамда ёзувчи ижод лабораторияси ўсиб борганлиги асосланган; 
Исажон Султонга хос мифопоэтик талқин унсурлари мифологик тафаккурнинг поэтик метаморфоза негизида юзага келиши ва бадиий мифопоэтик талқинга айланиш жараёнининг онг ва туйғуда яхлит концептуал сабаб ва омиллари асосланган; 
ёзувчилар (Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон) ижодий концепциясидаги “онг” ва “мен” талқини жаҳон бадиий тафаккурида юз бераётган ижодий анъана ва янгиланишлар, бадиий тафаккур борасидаги  ижодий эврилишлар, мутафаккир зотларнинг миллий ўзликни англаш борасидаги миллий ва умуминсоний ахлоқий қадриятлар ҳамда фалсафий-аҳлоқий қарашлари асосида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек насрида муаллиф онги ва уни ифодалаш шаклларини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида: 
жаҳон адабиётшунослигининг поэтик қонунияти ҳисобланган муаллиф “онг” ва “мен”ини ифодалашнинг ривожланиш тадрижи ва ўзига хос тамойилларининг юнон мифологияси билан алоқадорлиги антик давр адабиёт намуналарини таҳлил қилиш асосида чиқарилган илмий хулосалардан ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 ноябрдаги 350/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг фольклор ва адабий жанрлар юзасидан назарий манбалар бойишига эришилган;
Улуғбек Ҳамдам ижодининг индивидуал услубий хусусиятлари ва муаллиф  ижодий концепциясининг бадиий такомили унинг асарларида акс этган “мен” ва “онг” табиатидаги эврилишлар ҳамда ёзувчи ижод лабораториясини ўрганиш асосида олинган хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 ноябрдаги 350/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг фольклоршунослик ва адабиётшунослиги тарихини юзасидан бобларининг назарий манбалар билан бойишига эришилган;
Исажон Султонга хос мифологик тафаккурнинг поэтик метаморфоза негизида юзага келиши ва бадиий мифопоэтик талқинга айланиш жараёнининг сабаб ва омиллари бадиий психологизм қонуниятлари асосида ўрганилиши юзасидан чиқарилган хулосалардан Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг 2021 йил 06 декабрдаги 5154-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мифологик тафаккурнинг поэтик метаморфоза негизида юзага келиши ва бадиий мифопоэтик талқинга айланиши ҳақидаги ғоялар билан бойитилишига эришилган.
ёзувчилар (Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон) ижодий концепциясидаги “онг” ва “мен” талқини жаҳон бадиий тафаккурида юз бераётган ижодий эврилишлар, мутафаккир зотларнинг миллий ўзликни англаш борасидаги фалсафий-ахлоқий қарашлари асосида чиқарилган хулосалар ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 ноябрдаги 350/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий маълумотлар, амалий ишланмалар билан бойишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish