Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаева Нигора Закиралиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда иқтисодий тафаккурни инновацион технологиялар асосида ривожлантириш (иқтисодий фанларни ўқитиш мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped565.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Қодиров Абдусатторхўжа, иқтисод фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда инновация технологиялари асосида иқтисодий тафаккурни ривожлантириш бўйича таклиф ва тасиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамият тараққиётининг асосий мақсадларига (макро ва микро) йўналтирилган инновацион иқтисодий тафаккур тушунчасининг моҳияти билимларни инновацияга айланиш босқичларидаги иқтисодий фикрлаш тузилмаси (объекти, субъекти ва йўналиши) ва турларини (давлат, бозор, ижтимоий) аниқлаштириш асосида очиб берилган;
иқтисодий фанларни ўқитишда иқтисодий тафаккурни ривожлантирувчи таълим технологияларини лойиҳалаш жараёни иқтисодий тафаккур ва талаба маданиятининг ўзаро алоқадор элементларини (билим, дунёқараш, тарбияланганлик) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодий тафаккурни ривожлантирувчи аудиториядан ташқари ўқув фаолияти босқичлари инновацион-тадқиқотчиликка йўналтирилган таълим ёндашувларининг (“эссе”, “флешмоб” каби) талаба шахсида иқтисодий тафаккурни шакллантириш имкониятлари таркибини (иқтисодий воқелик, иқтисодий хулқ-атвор нормалари, иқтисодий маданият, иқтисодий ахлоқ) очиб бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида иқтисодий фанларни ўқитишнинг илмий-услубий таъминоти педагогик жараёнларнинг методик комплекси (тавсиялар, ишланмалар, ресурслар, сценарийлар) ва талабаларда иқтисодий тафаккурнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тузилмаси (когнитив, психоэмоционал, стереотиплаштириш бўйича)ни  ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновация технологиялари асосида талабаларда иқтисодий тафаккурни ривожлантириш жараёнида олинган натижалар асосида:  
жамият тараққиётининг асосий мақсадлари (макро ва микро), инновацион иқтисодий тафаккур тушунчасининг моҳияти, билимларни инновацияга айланиш босқичларидаги иқтисодий фикрлаш тузилмаси (объекти, субъекти ва йўналиши) ва турлари (давлат, бозор, ижтимоий)га оид  таклифларидан Ф1-04(08)- “Ўзбекистонда давлат миқёсида туризмни барқарор ривожланишининг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда кооперация ва интеграция муносабатлари асосида фермерлик хўжаликларида рақобатбардош маҳсулотларини етказишнинг муқобил моделларини ишлаб чиқиш” (2017-2020 йиллар) мавзудаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 89-03-3513 – сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида талабаларда иқтисодий тафаккурни ривожлантириш жараёни самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш  имконияти юзага келган; 
иқтисодий фанларни ўқитишда иқтисодий тафаккурни ривожлантирувчи таълим технологияларини лойиҳалаш жараёни, иқтисодий тафаккур ва талаба маданиятининг ўзаро алоқадор элементлари (билим, дунёқараш, маданият), иқтисодий тафаккурни ривожлантирувчи аудиториядан ташқари ўқув фаолияти босқичлари, инновацион-тадқиқотчиликка йўналтирилган таълим ёндашувларининг (“эссе”, “флешмоб” каби) талаба шахсида иқтисодий тафакурни шакллантириш имкониятларига оид таклифларидан ОТ-Ф2-62- “Саноат корхонасида электротаъминот тизимининг умумлаштиришган кўрсаткичларига асосланган “интеллектуал” электротармоқни шакллантириш назариясини ривожлантириш” (2017-2020 йиллар) мавзудаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 89-03-3513 – сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа талабаларда иқтисодий тафаккурни ахборот-коммуникация воситалари асосида ривожлантиришга хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида иқтисодий фанларни ўқитишнинг илмий-услубий таъминоти, педагогик жараёнларнинг методик комплексини (тавсиялар, ишланмалар, ресурслар, сценарийлар) ва талабаларда иқтисодий тафаккурнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тузилмаси (когнитив, психоэмоционал, стереотипизация бўйича) га оид таклифлари касб таълими 5230100-иқтисодиёт бакалавриат таълим йўналишлари учун “Рационал иқтисодий қарорларни қабул қилиш” ўқув модулининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 89-03-3513 – сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий тафаккурни педагогик технологиялар асосида ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish