Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузимуродов Ихтиёр Нишоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электрон таълим муҳитида дастурчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш» 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси. (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3 PhD /Ped578 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Маматов Дилмурод Нормуротович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг касбий компетентлиги интегратив-аксиологик ёндашувни идентификациялаш, мустақил таълимни амалга ошириш жараёнини талабаларнинг мантиқий фикрлаш траекториясига синхрон адаптив мослаштириш асосида ривожлантирилган;
электрон таълим муҳитида дастурчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш модели талабаларнинг зарурий касбий компетенцияларини мотивацион-қадриятли, рефлексив мезонлар ҳамда репродуктив, фанлараро касбий интерактив курслар методикасига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари фанлараро интеграция, электрон таълим ресурслари, таълим сайтлари, Android Studio, RAD Studio тилида дастурий маҳсулотлар яратиш, мустақил таълимни амалга ошириш жараёнларини объектли-йўналтирилган ёндашувга синхрон мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетентлигини баҳолаш мезонлари конструкциялаш, тадқиқотчилик, мутахассисликка хос диалетик трансформацион сифатлар, операцион, технологик-психологик тузилмалар, вербал операциялар дастурий таъминотни ишлаб чиқиш фаолияти профессиограммасига рефлексив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида “дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
электрон таълим муҳитида дастурчиларнинг касбий компетентлиги интегратив-аксиологик ёндашувни идентификациялаш, дастурий комплексларни ишлаб чиқиш, мустақил таълимни амалга ошириш жараёнини талабаларнинг мантиқий фикрлаш траекториясига синхрон адаптив мослаштириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03-07-2668/04-сон далолатномаси) Натижада, электрон таълим муҳитида компетентли дастурчиларни тайёрлашга оид педагогик-психологик жиҳатларини таҳлил этиш, ахборот-дидактик таъминотини ривожлантиришга эришилган; 
электрон таълим муҳитида дастурчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш модели талабаларнинг зарурий касбий компетенцияларини мотивацион-қадриятли, рефлексив мезонлар ҳамда репродуктив, фанлараро касбий интерактив курслар методикасига интеграциялашни такомиллаштиришга асосида “Ҳисоб” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва КА-1-03 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03-07-2668/04-сон далолатномаси). Натижада, электрон таълим муҳитида мустақил таълимни амалга ошириш асосида компетентли дастурчиларни тайёрлашнинг методик моделини амалиётга татбиқ этишга эришилган; 
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари фанлараро интеграция, электрон таълим ресурслари, таълим сайтлари, Android Studio, RAD Studio тилида дастурий маҳсулотлар яратиш, мустақил таълимни амалга ошириш жараёнларини объектли-йўналтирилган ёндашувга синхрон мослаштириш асосида такомиллаштиришга  оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли  “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03-07-2668/04-сон далолатномаси). Натижада, дастурчиларни электрон таълим муҳитида фанлараро интеграцион ўқитиш орқали касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак дастурчиларнинг касбий компетентлигини баҳолаш мезонлари конструкциялаш, тадқиқотчилик, мутахассисликка хос диалетик трансформацион сифатлар, операцион, технологик-психологик тузилмалар, вербал операциялар дастурий таъминотни ишлаб чиқиш фаолияти профессиограммасига рефлексив мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар КА-1-03 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03-07-2668/04-сон далолатномаси) Натижада, дастурий инжиниринг йўналиши талабаларини зарурий касбий компетенцияларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish