Усмонов Шукурилло Юлбарсовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё корхоналаридаги ростланадиган электр юритмали ҳайдовчи машиналарнинг энергия тежамкор иш режимлари», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т149.
Илмий раҳбар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Камолов Тўлаган Сирожиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Хохлов Владимир Александрович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё корхоналаридаги ростланадиган электр юритмали ҳайдовчи машиналарнинг энергия тежамкор режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насослар, вентиляторлар ва компрессорларнинг энергия тежамкорлик иш режимлари, ростланадиган электр юритмаларнинг тузилмавий схемалари ва бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
насос станциялари самарали тузилмасини яратиш учун сув узатишдаги мувозанатни таъминлаш асосида насослар гуруҳи қуввати исрофини частотага ҳамда насослар сонининг ўзаро нисбатига боғлиқлиги аниқланган;
вентиляторли юкламалар учун экстремал бошқариш тизими асосида энергия тежамкор частотавий ростланадиган асинхрон электр юритманинг схемаси такомиллаштирилган;
катта инерцияли вентиляторни ишга тушириш тезланишидаги двигател исишини камайтириш учун частотавий бошқариш асосида двигатель кучланишининг қиймати ва частотасининг аналитик боғланиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кимё корхоналаридаги ростланадиган электр юритмали ҳайдовчи машиналарнинг энергия тежамкор иш режимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
частотавий ростланадиган асинхрон электр юритмали насослар, насос станциялари, вентиляторлар ҳамда компрессорлар ва уларнинг синхрон двигателли юритмалари учун энергия ва ресурстежамкор иш режимлари, технологик ускуналари ва ёрдамчи қурилмаларини модернизациялаш лойиҳасига ечимлар «Farg‘onaazot» АЖ корхонасига жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 6 сентябрдаги 03-4992/A-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонадаги ҳайдовчи машиналарнинг электр истеъмолини 6 % га камайтириш имконини берган;
минерал ўғит ишлаб чиқаришдаги сув айланиш цикли вентиляция ускунасининг энергия тежамкор иш режимлари «Farg‘onaazot» АЖ корхонасига жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 6 сентябрдаги 03-4992/A-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши вентилятор электр двигателини тармоқдан истеъмол қилаётган қувватни 30 % га камайтириш имконини берган;
вентиляторли юкламалар учун экстремал бошқариш тизими асосида энергия тежамкор частотавий ростланадиган асинхрон электр юритманинг такомиллаштирилган схемаси Ф-2-3-4 «Электр станциялар иссиқлик ўзгарувчан юкламаларини биргаликда олтингургутли ёқилғини ёқишда юқори самарали энергия ва ресурстежамкор технологияларни оптимал бошқариш тизими назариясини яратиш» грант лойиҳасида (2006–2011) турбомеханизмларни частотавий электр юритмаси энергетик кўрсаткичлари ва тавсифларини аниқлашда қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги ФТА-02-11/1025-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши вентилятор ускуналарини хизмат кўрсатиш муддатини ошириш ва технологик жараёнларда электр энергия сарфини камайтириш имконини берган.