Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Толиб Олимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Скважинанинг асоратли қатламларини изоляция қилиш мақсадида тампонаж қоришмасини етказиб бериш технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1085.
Илмий раҳбар: Умедов Шерали Халлоқович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/05.06.2020.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Рахимов Акбархўжа Камилович, техника фанлари доктори, профессор; Матякубов Марим Юсупович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «O’ZLITINEFTGAZ» AЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: скважинанинг асоратли қатламларини изоляция қилиш учун тампонаж қоришмасини етказиб бериш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлатиш скважиналарида сув оқимини изоляция қилиш сифатини ошириш мақсадида тампонаж қоришмасини етказиб берадиган контейнернинг принципиал янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
тажриба стендида сув босишини бартараф этиш жараёнида тампонаж қоришмаси структурасига ҳароратнинг таъсири боғлиқликлиги аниқланган; 
тажриба стендини қўллаш орқали контейнер клапани ишлаб кетиши омиллари аниқланган;
скважинада сув оқимини изоляция қилиш ва сув босишини бартарафлаш мақсадида тампонаж қоришмасини етказиш учун скважинага кабелда тушириладиган контейнернинг критик тезлиги аниқланган;
скважинанинг асоратли жойига тампонаж қоришмасини етказиб бериш учун контейнерни ишлатиш шартлари оптимал режимлардан фарқланишини ифодаловчи  технологик схема ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефть ва газ скважиналарини ишлатиш жараёнида сув оқимларини изоляция қилиш ва сув босишини бартараф этиш мақсадида кабел орқали тушириладиган контейнер ёрдамида тампонаж материалини етказиб бериш технологиясини ишлаб чиқиш натижалари асосида:
скважинанинг асоратли қатламларига тампонаж қоришмасини етказиб бериш учун контейнерга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (IAP 06550, 2021 й.). Натижада, кимёвий реагентлар, тўлдирувчи моддалар ва тампонаж цементларининг сарфини тежаш имконини берган;
сув оқимларини изоляция қилиш ва сув босишини бартарафлаш учун таклиф этилган технология «Ўзбекнефтегаз» АЖ майдонларининг мураккаб шароитлардаги Жанубий Кемачи конининг №78 скважинасида жорий қлинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 2 августдаги 03-17-5/113-сон маълумотномаси). Натижада, насос компрессор қувурларини тушириб-кўтаришлар сони 12 фоизга қисқарган, ҳамда тампонаж аралашмасини етказиб бериш ва цементли мостни ўрнатишда 3-4 марта кам вақт сарфланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish