Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Ўткир Зиядуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Конларни охирги ишлаш босқичида қолдиқ нефть захираларининг тўпланган зоналарини аниқлаш методларини такомиллаштириш», 04.00.13 – Нефть ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T565.
Илмий раҳбар: Махмудов Назирила Насимханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/05.06.2020.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Закиров Алимджан Абдураҳимович, техника фанлари доктори, профессор; Асадова Ҳулкар Баймановна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатишнинг охирги босқичидаги конларда қолдиқ нефть захиралари концентрацияланган зоналарини башоратлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қолдиқ нефть захиралари ҳажмини башорат қилиш ва уларнинг тарқалганлик харитасини қуриш усулларининг афзалликлари ва камчиликлари аниқланди, ишончли натижалар олиш учун қўшимча мезонлардан фойдаланиш зарурлиги асосланган; 
кам ўтказувчан коллекторлар учун нефтни сув билан сиқиб чиқариш коэффициентининг математик модели олинган; 
қолдиқ нефть захиралари ҳажмини ҳисоблаш ва уларнинг тарқалганлик харитасини қуриш учун нефть қазиб чиқариш коэффициентининг таркибий қисмларини аниқлашга асосланган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
қатламдаги қолдиқ нефтни қазиб чиқариш бўйича самарали геологик-техник тадбирларни танлаш имконини берувчи унинг ҳажмини башорат қилиш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Конларни охирги ишлаш босқичида қолдиқ нефть захираларининг тўпланган зоналарини аниқлаш методларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уюмнинг кам сиздирилган майдонларидаги бошланғич скважинлар тўрини зичлаштирувчи скважинларни бурғилаш технологияси “Андижоннефтгаз” АЖнинг Учтепа ва Хартум конларида жорий этилган  (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 05-25-1-104-сон маълумотномаси). Натижада,  қўшимча нефть олиш суратини ортишига (01.11.2019 й.)  Учтепа конининг №11 скважинасида 2 тонна, Хартум конининг №83 ва №84 скважинларида мос равишда 6 тонна ва 6 тоннадан қўшимча нефтъ қазиб олиш имконини берган;
қолдиқ нефть захираларини башорат қилиш ва уларнинг тарқалганлик харитасини қуришнинг такомиллаштирилган усули “Гиссарнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли Шакарбулоқ конида жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 05-25-1-104-сон маълумотномаси). Натижада, қолдиқ захиралар тўпланган худудда 9 та янги скважин бурғилашида 7 тасидан саноат аҳамиятидаги нефть оқими олинган, скважинлар фондидан фойдаланиш коэффициенти базовий 30% дан 45% гача ва нефть қазиб чиқаришнинг башорат қилинган коэффициенти 18,64% дан 34% гача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish