Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Миролимбек Мансур ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек адабиётида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима (Машраб образи мисолида)”, 10.00.02 –  Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1963.      
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбар Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Джураевна, филология фанлари доктори, профессор; Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср ўзбек адабиётида Бобораҳим Машраб образи талқини орқали тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимадан фойдаланишдаги ижодкорлар услуби, маҳоратига хос жиҳатларни очиб бериш ҳамда бу давр адабиётининг тараққиёт тенденцияларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ қиссалари, китобларида Бобораҳим Машраб образи талқинида тарихий ҳақиқатдан кўра бадиий тўқиманинг устунлик қилиши халқнинг дунёқараши, тафаккур тарзи, ижтимоий-сиёсий шароит, ижтимоий-руҳий, маданий-маърифий омиллар билан боғлиқлиги аниқланган;
ўзбек қисса ва ҳикояларида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимага мурожаат қилиш ёзувчи дунёқараши, маҳорат даражаси ҳамда услуби, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ва адабий муҳит билан боғлиқлиги турли авлод ижодкорлари асарлари мисолида исботланган;
ўзбек романчилигида Машраб таржимаи ҳоли, қиёфаси, сажияси билан боғлиқ тасвирлар, унинг даври, унга ёндош бошқа персонажлар талқинида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимадан фойдаланишдаги ижодкорлар услубидаги хилма-хиллик, шунингдек, ушбу образ тасвирида ёзувчи яшаган ижтимоий, сиёсий даврнинг таъсири масалалари далилланган;
ўзбек шеъриятида ижодкор учун Машраб образи даврнинг долзарб муаммолари, адабий-эстетик қарашлари, ижодий кредоси талқинида восита бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида Машраб образи талқинида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима мавзусининг кўлами, бадиияти муаммоларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек шеъриятида ижодкор учун Машраб образи даврнинг долзарб муаммолари, адабий-эстетик қарашлари, ижодий кредоси талқинида восита бўлганлиги тўғрисидаги илмий натижаларидан Фарғона вилоят ҳокимлигининг И–2013 №-57 рақамли “Ижтимоий экология муаммолари” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 6 июлдаги 06-06/5053-сон маълумотномаси). Натижада “Ижтимоий экология муаммолари” монографиясининг илмий-назарий хулосалари мукаммаллашган;
халқ қиссалари, китобларида Бобораҳим Машраб образи талқинида тарихий ҳақиқатдан кўра бадиий тўқиманинг устунлиги, халқнинг дунёқараши, тафаккур тарзи, ижтимоий шароит, руҳий-маърифий омиллар билан боғлиқлиги, ўзбек романчилигидаги Машраб таржимаи ҳоли, қиёфаси, сажияси билан боғлиқ тасвирлар, давр ва Машрабга ёндош бошқа персонажлар, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимадан фойдаланишдаги ижодкорлар услубидаги хилма-хиллик, шунингдек, ёзувчи яшаган ижтимоий-сиёсий даврнинг таъсири масалалари билан боғлиқ далиллардан 2018-2020 йилларда ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1.ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 26 ноябрдаги 17.02/275-сон маълумотномаси). Натижада Республика ва чет элларда чоп этилган илмий мақолаларда келтирилган назарий хулосалар ва амалий тавсиялари, тадқиқот натижалари, ўзбек адабиётида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг ҳолати ва функционал хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ вазифалар ижросининг таъминланиши, ўзбек адабиётида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима тўғрисидаги хулосаларнинг ёритилиши ҳамда лойиҳанинг фольклор жанрига оид бўлимларининг назарий ва амалий жиҳатлари бойиган;
ўзбек қисса ва ҳикояларида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимадан фойдаланиш ёзувчи дунёқараши, маҳорат даражаси ва услуби, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ва адабий муҳит билан боғлиқлиги турли авлод ижодкорлари асарлари мисолида исботланганлигидан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлари тўгараги семинарида, 2019-2020 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти” Анталогия-хрестоматиясининг фольклор жанрига оид бўлимларини тузишда муҳим назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилари уюшмасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 150-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлари семинарлари ва Антология-хрестоматиянинг фольклорга оид бўлимининг илмий-назарий савияси ошган;
Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2020-2021 йилларда эфирга узатилган “Маънавият сарчашмаси”, “Адабий муҳит”, “Қадрият” кўрсатувларида ҳамда “Маънавият – қалб кўзгуси” радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниесининг 2021 йил 25 августдаги 12-02/109-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан маънавий-маърифий ва бадиий жиҳатдан бойиган ҳамда халқчиллиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish