Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойкулова Шахло Маманиёзовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бoшланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигининг квалиметрик диагностикаси (табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped813.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Толипова Жамила Олимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06 кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Элмуратова Дилрабо Мухамматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлaжaк бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрининг илмий-метoдик тайёргарлиги даражасини орттиришда квалиметрик диагностиканинг методик ва дидактик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигининг квалиметрик диагностикаси мазмуни ўқитиш воситалари (дидактик ва тарқатма материаллар, коучинг сўровномаси, супервизия кўрсатмалари), методлари (продуктив, муаммоли, мантиқий) ва технологияларидан (рефлексив, витаген, ҳамкорликда ишлаш) фойдаланиш натижаларини интеграциялаш босқичларини аниқлаштириш асосида очиб берилган;
квалиметрик диагностиканинг мантиқий (индуктив ва дедуктив) йўналишлари таркиби бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигига қўйиладиган талабларни (гносеологик, лойиҳалаш, коммуникатив, конструктив, ташкилотчилик) гуруҳлаштириш (минимал ва максимал) асосида белгиланган;
методик тайёргарликнинг квалиметрик диагностикаси модели касбий-педагогик компетентликнинг таркибий қисмларини (илмий-назарий, педагогик-психологик ва методик тайёргарлик) баҳолаш ва улар даражасини ошириш босқичларини (ўқув мазмуни, ўқитиш технологиялари, мустақил таълим, педагогик амалиёт, битирув малакавий иш) киритиш асосида шакллантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг илмий-метoдик жараёнлари ностандарт тест шакллари, хусусиятлари ва хоссаларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Табиатшунослик  ва уни ўқитиш методикаси” мисолида бўлажак бoшланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигининг квалиметрик диагностикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигининг квалиметрик диагностикаси мазмуни, ўқитиш воситалари (дидактик ва тарқатма материаллар, коучинг сўровномаси, супервизия кўрсатмалари), методлари (продуктив, муаммоли, мантиқий) ва технологияларидан (рефлексив, витаген, ҳамкорликда ишлаш) фойдаланиш натижаларини интеграциялаш босқичларига оид таклиф ва тавсиялардан 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 89-03-5344-coн мaълумoтнoмacи). Натижада педагогик олий таълим муассасаларининг Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналиши ўқув мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш жараёнларини ташкил этиш ва баҳолаш имконияти кенгайтирилган;
квалиметрик диагностиканинг мантиқий (индуктив ва дедуктив) йўналишлари таркиби, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигига қўйиладиган талабларни (гносеологик, лойиҳалаш, коммуникатив, конструктив, ташкилотчилик) гуруҳлаштириш (минимал ва максимал), бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг илмий-метoдик жараёнлари, ностандарт тест шакллари, хусусиятлари ва хоссаларига кўра ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланишга оид таклифлардан 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналишида ўқитиладиган “Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси” фани мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 89-03-5344-coн мaълумoтнoмacи). Мазкур ёндашув “Табиатшунослик ва уни ўқитиш метoдикacи” фанидан талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган мезонларни белгилаш, ностандарт тест технологияларни кенг жорий этиш ва баҳолашни изчиллигини таъминлашгa хизмaт қилган;
методик тайёргарликнинг квалиметрик диагностикаси модели, касбий-педагогик компетентликнинг таркибий қисмларини (илмий-назарий, педагогик-психологик ва методик тайёргарлик) баҳолаш ва улар даражасини ошириш босқичлари (ўқув мазмуни, ўқитиш технологиялари, мустақил таълим, педагогик амалиёт, битирув малакавий иш)га оид тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-23 рақамли «Бошланғич синф ўқувчилари учун фанлардан мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 89-03-1041-coн мaълумoтнoмacи). Мазкур лойиҳа доирасида ўқитувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш лаёқатини шакллантирилганлик даражасини аниқлаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish