Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Ойбарчин Ахатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача катта ёшдаги болаларни тасвирий фаолиятга ўргатиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped 872.
Илмий раҳбар: Мамаражабова Зулфия Нарбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача  таълим  ташкилотлари  директор  ва  мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Бойметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Джанпеисова Гаухар Эркиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларни тасвирий фаолиятга ўргатиш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасвирий фаолиятга ўргатишда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган талаблар ва “Санъат” марказидаги таълимий фаолият мактабгача катта ёшдаги болаларни келажакдаги иш концепциясини аниқлаш қобилияти, тасвирий ва экспрессив воситалар, техник характердаги кўникмалар “қўлда ишлаш маҳорати”, ўзининг таассуротларини ифода этувчи (Art coachung) мажмуавий  ёндашувлар асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача катта ёшдаги болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишни таъминлайдиган мотивацион-мақсадли, лойиҳалаштирувчи ҳамда ташхислаш каби шарт-шароитлар орқали субъектларига қаратилган “субъект–педагогик тасвирий муҳит–субъект” мантиғи каби элементлар аниқлаштирилиб, “Илк қадам” ўқув дастури асосидаги таълимий тасвирий фаолиятнинг педагогик модели ишлаб чиқилган; 
мактабгача катта ёшдаги болаларни тасвирий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган расм чизишга ўргатиш, лой, пластилин, ҳамда инновацион чинни хамир билан ишлашнинг буюмларнинг ҳажми, шакли, тузилиши ва нисбати билан танишишида қўл ҳаракати ва кўзнинг аниқлигини ривожлантирувчи, конструктив қобилиятни шакллантирувчи, ижодий қобилиятларни ривожлантириш методикалари асосида ташкил этишга йўналтирилган методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
тарияланувчиларнинг расм чизиш, лой, пластилин, чинни хамир билан ишлаш тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиришда “6 та доира”, “Уйчани охиригача чиз”, “Одам юзининг иккинчи ярмини чиз”, “Қизча юзини чиз”, “Кўзача яса”, “Одам шаклини яса”, “Машина яса” каби методикаларни жорий этиш орқали мактабгача катта ёшдаги болаларнинг тасвирий имкониятларини шаклланганлик даражаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларни тасвирий фаолиятга ўргатиш методикасини такомиллаштириш натижалари:
мактабгача катта ёшдаги болаларни расм чизишга ўргатиш, лой, пластилин билан ишлаш чинни хамир билан ишлаш, илмий-методик тавсиялар мактабгача  ёшидаги болаларга тасвирий фаолият методикасини ўргатишда “Мактабгача таълим тизимида пластик материаллар билан ишлаш технологиялари” (NISO POLIGRAF, –Тошкент:, 2019 й. –120 б.), “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни расм чизишга ўргатиш методикаси” (NISO POLIGRAF, –Тошкент: 2019 й. –152 бет.) номли ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилган, мазкур тавсиялар Самарқанд, Гулистон, Наманган, Тошкент шаҳарлари ҳамда Самарқанд вилояти Пайшанба шаҳарчасидаги мактабгача таълим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 02-02/2-608-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолият методикасини қўллаш таълим самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
тасвирий фаолиятга ўргатишда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишга қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” Давлат ўқув дастурига асосланган “Санъат” марказидаги таълимий фаолияти (Art coachung) мажмуавий  ёндашувлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигининг 11-қ-қ/1-қ-қ қарори билан тасдиқланган, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2018 йил 16 февралдаги 6/1-сон йиғилишида маъқулланган Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларини касбий қайта тайёрлаш йўналиши учун «Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси» курсининг 3.5-модулини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълим вазирлиги Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМнинг 2021 йил 26 ноябрдаги 01-01/02-6-189-сон маълумотномаси). Натижада, тасвирий фаолиятнинг назарий асослари, амалий компетенция маҳоратига эга педагог-тарбиячилар тайёрланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish