Sayt test rejimida ishlamoqda

Кусанова Ўғилой Мадияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Эклектик ёндашув умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синфларида таълим сифатини оширувчи восита сифатида (инглиз тили мисолида)» 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2472.
Илмий раҳбар: Маҳкамова Гулнара Турдахуновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфларида таълим сифатини ошириш учун эклектик ёндашувдан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим-тарбия жараёнида эклектик ёндашувдан фойдаланиш  дидактик салоҳиятни технологик ёндашув ва педагогик инженерия билан алоқаси, когнитив-коммуникатив фаолиятни амалга оширувчи адекват операциялар ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар алгоритмларини таълим парадигмаларига мослаштириш асосида аниқланган;
ўқув-тарбия жараёнида эклектик ёндашув технологиялари интеллектуал ривожланиш, когнитив-ижодий фаолият, таълим сифатини таъминлашга қаратилган оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш, амалий курс топшириқлари, матн яратишнинг дидактик имкониятларини ўқувчиларнинг шахсий-интеллектуал имкониятлари асосида такомиллаштирилган;
10–11-синфларида таълим сифатини оширишга эклектик ёндашув модели морфологик, луғавий ва синтактик тушунчалар, чат технолологиялари, тил машқлари, нейролингвистик дастурлаш элементлари, жанрни ўргатиш, ёзиш-процессуал усулларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
10-11-синфларда инглиз тили ўқитиш воситаларидан самарали фойдаланиш технологиялари ўқувчиларнинг билим ва ижодий фаолиятини умумлаштириш, ўқув материалларини диагностик лойиҳалаш, инсерт усули ва риёкор ёндашувларни эклектик моделларга фаолиятли-мотивацион мослаштириш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эклектик ёндашув умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синфларида таълим сифатини оширувчи восита сифатида мавзуси бўйича ишлаб чиқилган методик, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
таълим-тарбия жараёнида эклектик ёндашувдан фойдаланиш  дидактик салоҳиятни технологик ёндашув ва педагогик инженерия билан алоқаси, когнитив-коммуникатив фаолиятни амалга оширувчи адекват операциялар ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар алгоритмларини таълим парадигмаларига мослаштириш асосида аниқлаш бўйича таклифлардан А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари” грантини амалга оширишни таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02-07-2269/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг таҳлилий-лойиҳалаштириш кўникма ва малакалари оширилди, бу эса ўқув материаллари сифатининг ошишига олиб келган; 
ўқув-тарбия жараёнида эклектик ёндашув технологиялари интеллектуал ривожланиш, когнитив-ижодий фаолият, таълим сифатини таъминлашга қаратилган оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш, амалий курс топшириқлари, матн яратишнинг дидактик имкониятларини ўқувчиларнинг шахсий-интеллектуал имкониятлари асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар МФ-1-115 рақамли “Ўқувчиларнинг машғулотларда креатив фикрлашини ривожлантириш методикаси” грантини амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02-07-2269/04-сон маълумотномаси). Натижада юқори синфлар ўқувчиларида чет тилини билиш даражаси ошди ва танқидий фикрлаш шаклланган;
10–11-синфларида таълим сифатини оширишга эклектик ёндашув модели морфологик, луғавий ва синтактик тушунчалар, чат технолологиялари, тил машқлари, нейролингвистик дастурлаш элементлари, жанрни ўргатиш, ёзиш-процессуал усулларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” грантини амалга ошириш фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02-07-2269/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларда умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларининг чет тили таълим сифатига таъсир этувчи мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича рефлексив компетенция шаклланган;
10-11-синфларда инглиз тили ўқитиш воситаларидан самарали фойдаланиш технологиялари ўқувчиларнинг билим ва ижодий фаолиятини умумлаштириш, ўқув материалларини диагностик лойиҳалаш, инсерт усули ва риёкор ёндашувларни эклектик моделларга фаолиятли-мотивацион мослаштириш асосида  такомиллаштириш юзасидан берилган тавсиялардан А-1-197 рақамли "Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари" грантини амална оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02-07-2269/04-сон маълумотномаси). Натижада чет тили таълими сифатини ва чет тили ўқитувчиларининг инновацион фаолиятини оширишда технологик ёндашув, педагогик муҳандислик ва эклектизм ғоялари салоҳиятини ўрганиш усуллари белгилаб олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish