Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Шахло Фармоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таълим сифатини таъминлашда электрон ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3 PhD/Ped607. 
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим сифатини таъминлашда электрон ресурслардан фойдалаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон ресурслардан фойдаланиш методикаси анъанавий таълимни ташкил этиш, электрон таълим орқали ўқув дастурларини ўзлаштириш, индивидуал эҳтиёжлар асосида ўқитишга доир машғулотларнинг адаптивлик даражасини назарий ва амалий билимларнинг миллий хусусиятларига босқичма-босқич мослаштириш бориш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг билим сифати электрон таълим ресурсларининг анъанавий ўқитиш воситалари билан бирлашувининг дидактик мақсадга мувофиқлиги масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар орқали ишлаш алгоритми билан мослаштириш, таълимнинг имитацион-вариативлик ва визуал-амалий йўналганлик имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида аниқланган; 
электрон ресурслардан фойдаланиш модели виртуал таълим муҳитини яратиш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, таълим технологияларининг дидактик имкониятларини ҳисобга олиш, ўқув-методик ҳамда мезонли-баҳоловчи блокларни доимий ва вақтинча микромуҳит шароитига  қадриятли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим ресрурсларидан фойдаланиш технологиялари талабаларнинг фан бўйича билимларни ўзлаштириши, тушунчалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни англаши, рақамли фаолият операцияларини билиши, янги материални ўзлаштиришда медиаресурслардан фойдаланиш имкониятларининг  рефлексивлиги касбий адекватлигини аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим сифатини таъминлашда электрон ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик, амалий таклиф ва тавсиялар асосида: 
электрон ресурслардан фойдаланиш методикаси анъанавий таълимни ташкил этиш, электрон таълим орқали ўқув дастурларини ўзлаштириш, индивидуал эҳтиёжлар асосида ўқитишга доир машғулотларнинг адаптивлик даражасини назарий ва амалий билимларнинг миллий хусусиятларига босқичма-босқич мослаштириш бориш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 89-02-214-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур олий таълим муассасаларида ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилди; 
талабаларнинг билим сифати электрон таълим ресурсларининг анъанавий ўқитиш воситалари билан бирлашувининг дидактик мақсадга мувофиқлиги масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар орқали ишлаш алгоритми билан мослаштириш, таълимнинг имитацион-вариативлик ва визуал-амалий йўналганлик имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида аниқлашга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 89-02-214-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда электрон таълим ресурсларидан  фойдаланиш кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантиришга, мустақил ижодий қобилиятини шакллантиришга ва мустақил таълимини самарали ташкил қилишга имконият яратилган;
электрон ресурслардан фойдаланиш модели виртуал таълим муҳитини яратиш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, таълим технологияларининг дидактик имкониятларини ҳисобга олиш, ўқув-методик ҳамда мезонли-баҳоловчи блокларни доимий ва вақтинча микромуҳит шароитига  қадриятли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «AIF 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш» мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 89-03-2906-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ОТМ учун ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилди.
электрон таълим ресрурсларидан фойдаланиш технологиялари талабаларнинг фан бўйича билимларни ўзлаштириши, тушунчалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни англаши, рақамли фаолият операцияларини билиши, янги материални ўзлаштиришда медиаресурслардан фойдаланиш имкониятларининг  рефлексивлиги касбий адекватлигини аниқлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар «AIF 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш» мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 89-03-2906-сон маълумотномаси). Натижада, таълим сифатини таъминлашда электрон ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish