Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Умедулло Акмалиддин ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темурийлар даври муншаотнавислигида матн тузиш анъанаси (Абдуллоҳ Марворид тўплами мисолида)”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil531.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, доцент; Олимов Султонмурод Ҳошимович, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдуллоҳ Марворид “Муншаот”ининг темурийлар даври давлатчилик тарихи, адабиёти, санъати ва ижтимоий-сиёсий муҳитида тутган ўрнини аниқлаш, бу даврда фаолият юритган давлат арбобларининг фаолияти билан боғлиқ фармон ва мактубларни текшириш, ушбу асардан ўрин олган мактублар, фармон ва ҳужжатлар орқали иншонинг наср тури сифатидаги ўрни ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда, хусусан, шарқ адабиётида иншо санъатининг ўзбек адабиёти тарихи, манбашуносликда тутган ўрни ва мактуб ёзиш анъаналарининг шаклланиши, унинг матншунослик соҳасидаги амалий аҳамияти очиб берилиб, иншонинг араб, форс, туркий адабиётда иншо санъати каби тараққиёт босқичлари далилланган; 
иншонинг дўстона, девон мактублари ҳамда султон мактуб ва ҳужжатлари каби турлари аниқланган ва Темурийлар давридаги эпистоляр жанр ривожи ҳақидаги муҳим маълумотлар, темурийлар даврида яшаган ҳаттотлар ва дабирлар фаолияти ва шахсияти текширилиб, илм-фан ва санъатнинг Самарқанд ва Ҳирот мактаблари ва уларнинг муншаотнависликда тутган аҳамияти очиб берилган;
тўпламнинг илмий-бадиий хусусиятлари ва Абдуллоҳ Марвориднинг тўплам тузишдаги ёндашуви, хусусан, фармон ва мактубларни кетма кетликда тизимлаштирилган ҳолда жойлаштириши, уларни тўпламга киритишда услуби, тўпламдан ўрин олган Алишер Навоийнинг форсий мактублари матни текширилган ва улардаги ўша давр адабий муҳитига оид янги маълумотлар истеъмолга киритилган;
“Муншаоти Абдуллоҳ Марворид” тўпламидан ўрин олган мактублар, фармон ва ҳужжатлар биринчи марта иншо турлари ва кўринишлари бўйича аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурийлар даври муншаотнавислигида матн тузиш анъанаси (Абдуллоҳ Марворид тўплами мисолида)  тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
XIV-XV асрлар биринчи ярми мумтоз ўзбек адабиётида ижтимоий ҳодисаларнинг бадиий ифодаси, жанрларнинг мавзу кўлами, адабиёт ва миллий ўзликни англаш масалаларини Ҳирот адабий муҳити намояндалари ижоди мисолида далилланганлиги, Абдуллоҳ Марворид “Муншаот”ининг ғоявий-бадиий мундарижаси, бадиий-эстетик асосларини тематик рангбаранглиги, оригиналлик масалалари аспектида мумтоз наср ривожига кўрсатган ижобий таъсири давр адабий мезонлари замирида асослангани,  Абдуллоҳ Марворид билан биргаликда бир адабий муҳит доирасида ижод қилган шоирлар, муншийларнинг, миллий адабиёт вакилларининг ва қардош халқлар адабиёти йирик намояндалари анъаналарининг бадиий такомилини жанрий, ғоявий-бадиий жиҳатдан очиб беришга доир  илмий-назарий хулосаларидан ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 20 октябрдаги 17.01/185-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даврида муншаотнавислик анъанаси ва муншаот тўпламларининг адабиёт тарихида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда уларнинг қўлёзма манбалари билан боғлиқ маълумотларга ойдинлик киритилган;
Шарқ адабиётида эпистоляр жанр генезиси ва тараққиёт босқичларини давр нуқтаи назаридан таҳлили, Абдуллоҳ Марворид ҳаёти ва ижодий фаолиятини давр адабий манбаларига асосланиб ёритиш ҳамда унинг муншаотидан ўрин олган мактуб ва ёзишмалар, ХV аср темурийлар даври матн тузиш анъанаси, Абдуллоҳ Марвориднинг “Муншаот” тўплами ҳамда темурийлар даврида яратилган муншаотларнинг Шарқ иншо санъати тараққиётидаги ўрни, Абдуллоҳ Марвориднинг муншаотнавислик илмига қўшган ҳиссасига доир илмий хулосалардан “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” (2017-2020 й) мавзусидаги ОТ-Ф1-030 рақамли фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 20 ноябрдаги 04/1-2245/1-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даврида ёзма маданият ва хат хусусидаги маълумотлар, Ҳирот адабий муҳитида Абдуллоҳ Марвориднинг тутган ўрни ва унинг илмий ҳамда ижодий фаолияти билан боғлиқ янги маълумотлар билан бойитилган;
эпистоляр жанрнинг пайдо бўлиши тарихи ва унинг тараққиёт босқичлари, эпистоляр жанрнинг шарқ адабиётидаги ўрни ва аҳамияти, муншаот жанри ва унинг темурийлар давридаги тараққиёти, Абдуллоҳ Марворид ва унинг темурийлар даври адабиётида тутган ўрни, “Муншаоти Абдуллоҳ Марворид” тўпламида Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига оид фармон ва мактублар, мактубларнинг шакли ва мазмунига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телеканалининг “Студия 24” кўрсатуви ҳамда “O‘zbekiston” телеканалининг “Ойдин ҳаёт Live” каби кўрсатувларнинг сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2021 йил 18 августдаги 02-14-1323-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даврида яратилган муншаот тўпламларининг ўзбек ва туркий халқлар адабиётида тутган ўрни ва Алишер Навоийнинг форсий мактубларига оид  маълумотларга аниқлик киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish