Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Дилдора Зухридиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юзнинг операциядан кейинги чандиқлар профилактикаси ва даволаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1261.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шариф Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Мирзакулова Улмекен Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козогистон Республикаси); Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Стоматология ва юз-жаг жаррохлиги марказий илмий текшириш институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юзнинг операциядан кейинги жарохатларни битиш жараёнини муқобиллаштиришда редермализацияловчи терапияни қўллаш самарадорлигини баҳолашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибадаги эксперементал бирламчи жаррохлик жарохатида сукцинат натрийни янги хосил булган чандикларни морфологик тузилишига ва рецепторларнинг сукцинатли спекторларига ижобий таъсири исботланган;
чандиқларни шаклланиши жараёнига аралашувлар учун кенгайтирилган имкониятларни беришида редермализация усули сукцинат рецепторлари орқали коллаген ишлаб чиқариш ва деградацияси ўртасидаги мувозанатни сунъий равишда тартибга солиши аникланган;
чандиқларни антигипоксант билан даволаганда қонда эндотелий ўсиш омилларининг даражаси ортиши ва яра бўшлиғида ангиогненез жараёнининг фаоллашуви исботланган;
патологик чандиқларни профилактикаси ва даволашда чандиқли тўқимада гипоксия даражасини пасайишини таъминлаш учун сукцинат натрийни қўллаш самарадорлиги исботланган; 
гемостаз тизимининг томир-тромбоцитар бўғинининг кўрсаткичлари операциядан кейинги патологик чандиқ кўринишидаги асоратларни башоратлашда асосий диагностик тамойил эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Операциядан кейинги чандикларни профилактикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
беморларни юз-жағ соҳаси операциясига амалиёт олди тайёргарлик усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Операциядан кейинги патологик чандикларни хосил бўлишини профилактикаси учун редермализацияловчи терапия усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 8н-д/589-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларни жарроҳлик усулида даволаш сифатини ошириш имкониятини берган; 
операциядан кейинги патологик чандикларни морфологик кўрсаткичларини ўрганишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Операциядан кейинги патологик чандикларни редермализация турига қараб морфологик кўрсаткичларини сукцинат сақловчи препарат ёрдамида баҳолаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 8н-д/588-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юзнинг патологик чандиқларини эрта ташҳислаш ва клиник кечишини инобатга олган ҳолда даволаш тактикасини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳри Тиббиёт бирлашмаси, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ва Doctor Khasanov Stoma servis МЧЖ даволаш-профилактика муассасаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 8н-з/239-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қўпол патологик чандиқларни ҳосил бўлиш хавфини пасайтириш, операциядан кейинги узоқ ва яқин муддатларда асоратлар сонини камайтириш, беморларни стационарда даволаниш давомийлигини ва бюджет харажатларини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish