Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Нодира Шариповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шиша толали тузилмаларни ишлаб чиқарувчи ишчиларда оғиз бўшлиғи патологияларини ташҳислаш, даволаш ва олдини олишга тизимли ёндашув», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Tib492.
Илмий рахбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020. Тib.102.0228.
Расмий оппонентлар: Рузуддинов Саурбек Рузуддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ходжиметов Абдуғаффор Абдуахатович, кимё фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Украина тиббиёт академияси (Украина).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шиша толали тузилмаларни ишлаб чиқарувчи ишчиларда стоматологик касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора, шиша толали тузилмалар ишлаб чиқарувчилар оғиз бўшлиғи тўқималарида дастлабки патологик ўзгаришлар макрофагларнинг инактивацияси ва диффуз инфильтрацияси туфайли яллиғланиш жараёни ривожланиши асосланган;
ишлаб чиқариш омиллари таъсирида оғиз бўшлиғи маҳаллий иммунитети ва эркин радикал оксидланиш жараенининг бузилиши окибатида лейкоплакиянинг оддий ва веррукоз шакллари келиб чикиши аниқланган;
оғиз суюқлигида лизоцим, S-IgA  концентрациясининг критик қийматларида мослашув механизмлари бузилиши ва иммун етишмовчилигининг  клиник аломатлари ривожланиши исботланган;
илк бор шиша толали тузилмалар ишлаб чиқарувчиларда иммунокоррекция хисобига оғиз бўшлиғи гомеостазининг  тикланиши натижасида касалликнинг клиник регенерация белгиларининг камайиши аниқланган;
шиша толали тузилмалар ишлаб чиқарувчиларда зарарли саноат ишлаб чиқариш омилларининг турига қараб даво чораларини белгилаш орқали стоматологик касалликларни даволаш мезонлари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шиша толали  тузилмаларни ишлаб чиқарувчи ходимларида асосий стоматологик касалликларни ташхислаш, клиник-биокимёвий тавсифи, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шиша толали тузилмаларини ишлаб чиқарувчи ишчиларда оғиз бўшлиғи тўқималари зарарланишини ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Шиша толали тузилмаларини ишлаб чиқарувчи ишчиларда оғиз бўшлиғи тўқималари зарарланишини ташхислаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 8н-р/299-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома зарарли омиллар билан ишловчи ходимларда стоматологик касалликларнинг ривожланишида  эрта ташҳис қўйиш, оғиз бўшлиғида содир бўладиган бузилишларни башоратлаш имконини берган;
зарарли ишлаб чиқаришда ишловчи ходимлар стоматологик саломатлиги бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Зарарли ишлаб чиқаришда ишловчи ходимлар стоматологик саломатлигининг ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021йил 12 апрелдаги 8н-р/300-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома зарарли омиллар билан ишловчи ходимларда оғиз бўшлиғининг иммун ҳолатидаги ўзгаришларнинг лаборатория диагностикаси бўйича замонавий ёндашувлар, зарарли омиллар таъсирида оғиз бўшлиғи тўқималарининг шикастланиш даражасини баҳолаш даволаш самарадорлигини ошириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
турли хил зарарли ишлаб чиқариш омиллари мажмуаси пародонтдаги яллиғланиш касалликларини ривожланиши бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Зарарли ишлаб чиқаришда ишловчиларнинг пародонт ҳолатини баҳолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 8н-р/301-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома саноат ходимлари ўртасида стоматологик касалликларнинг ривожланишида ноқулай ишлаб чиқариш шароити муҳим рол ўйнашини, бундай ноқулай иш муҳити, шубҳасиз, соғлиқни сақлаш ҳолатига, шу жумладан ишчиларнинг оғиз бўшлиғи органлари ва пародонт тўқималарига салбий таъсир қилишини аниқлашга имкон яратган;
шиша толали тузилмаларни ишлаб чиқарувчи ишчиларда оғиз бўшлиғи патологияларини ташҳислаш, даволаш ва олдини олишга тизимли ёндашув бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳар 1-стоматология поликлиникаси ва Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш 2021 йил 12 апрелдаги 8Н-р/81-сон маълумотномаси). Тадбиқ қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширади, диагностика ва даволашнинг янги усулларини қўллаш орқали, касаллик кескинлашувларининг камайиши, беморларнинг ҳаёт сифати яxшиланиши ва беморларнинг даволаниш муддатларининг қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик учун имконият яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish