Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаева Феруза Абуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида иммун статусни баҳолашга табақалаштирилган ёндашув», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.1457.
Илмий раҳбарлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчеҳра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/ PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Доброхотова Юлия Эдуардовна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Файзуллаева Нигора Яхяевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аёлларда кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликларида иммун ҳолатни ва дифференциал ёндашувни баҳолашга ташхис қўйишда иммунологик мезонларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик чаноқ аъзоларида яллиғланиш касалликларига эга аёлларда, касаллик қўзғатувчисининг турига боғлиқ равишда иммун ҳолат кўрсаткичларини миқдорида нотурғунлик қайд этилган;
аёлларда кичик чаноқ аъзоларида яллиғланиш касалликларининг клиник кечуви ва иммун ҳолат кўрсатгичларини боғлиқликларида ўзига хосликлар аниқланган;
кичик чаноқ аъзоларида яллиғланиш касалликларига эга аёлларда касалликни клиник кечувининг оғирлиги ва иммун ҳолатни асосий кўрсаткичлари ўртасида ўзаро боғлиқлик исботланган.
аёлларда кичик чаноқ аъзоларида яллиғланиш касалликларида, касаллик қўзғатувчиларнинг пейзажини эътиборга олиб, иммун ҳолатни баҳолашга дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касаликлари билан касалликлари билан касалланган аёллар иммун тизими жавобининг турли босқичларида иммун етишмовчиликни аниқлаш ва йирингли-септик асоратлар диагностикасида иммун тизими ўзгаришлари негизида қиёсий иммунодиагностикаси бўйича тадқиқот 
кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида аёллар иммун статусни баҳолаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида аёллар иммун статусни баҳолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н-р/784-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома кичик чаноқ аъзолари яллиғлагниш касалликлари билан касалланган аёлларни ўз вақтида даволаш ва асоратларни олдини олиш чораларини кўриш имконини берган;
аёлларда кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларни  эрта ташхислаш таҳлил усулларини оптималлаштириш ва гинекологик асоратларини олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, Бухоро шаҳар 4-сон оилавий поликлиниканинг гинекология бўлимида клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/352-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликларида иммун ҳолатни баҳолаш учун ишлаб чиқилган дифференциал ёндашув усули мазкур патологияга эрта ташхис қўйишини яхшилаш имкони берди ва иммунологик мезонлар оптимал даволаш тактикасини танлаш имконини берди ва мазкур патология кечишининг прогнозини яхшилаш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish