Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуматов Якуббай Каримбайевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Винтсимон озуқа майдалагичнинг параметрлари ва иш режимларини асослаш”, 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2431
Илмий раҳбар: Алижанов Джапбар, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSс.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Фахриддин Умарович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “БМКБ-Агромаш” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дағал пояли озуқаларни қирқиб майдалашга мўлжалланган энергия ва ресурстежамкор майдалагич қурилмасини ишлаб чиқиш ҳамда параметрлар ва иш режимларини асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
дағал пояли озуқаларни майдалагич аппаратга винтсимон узатиш қисмида қирқиб бирламчи майдалаб узатишни амалга оширадиган такомиллаштирилган озуқа майдалаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
озуқа майдалагичнинг винтсимон қисмидаги қирқиш пичоғи ва қўзғалмас пичоқ ўлчамлари пояли озуқаларнинг узатиш бункери орқали эркин тушиб келиши ва қирқишдаги деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
озуқа майдалагич винтсимон пичоғининг айланишлар сони поя бўлагининг гравитацион тушишидаги ҳаракатланишини таъминлаш шароитидан келиб чиқиб асосланган;
озуқа майдалагич дисксимон якуний майдалаш аппарати фаол пичоқлари тиғининг шакли пояларни ишончли қамраб олиш шартидан, унинг бирламчи винтсимон майдалаш аппарати билан ўзаро мутаносиб ишлаш режимлари эса майдалагичнинг иш унумини ҳисобга олган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Винтсимон озуқа майдалагичнинг параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
дағал пояли озуқаларни майдалайдиган винтсимон майдалагичга дастлабки талаблар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6-майдаги 02/023-1969-сон маълумотномаси). Натижада, дағал пояли озуқаларни винтсимон узатиш қисмида бирламчи майдалашни амалга оширадиган иш сифати юқори озуқа майдалагич конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
озуқаларни майдалаш қурилмаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6-майдаги 02/023-1969-сон маълумотномаси). Натижада озуқаларни майдалаш қурилмаси қўлланилганда мавжуд қурилмаларга нисбатан озуқаларни зоотехник талабларга жавоб берадиган ҳолда майдалаш ва бу жараёнда солиштирма энергия сарфини 3,7 мартага камайтиришга эришилган;
озуқа майдалагични ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик хужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқлар, техник шартлар ва чизмалари) «ВМКВ-Аgгomash» АЖ да ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6-майдаги 02/023-1969-сон маълумотномаси). Натижада дағал озуқаларни майдалаш учун энергия ва металл сарфи кам, иш сифати талаб даражасида бўлган майдалагични ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish