Саидов Абдусалом Шомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Изохинолин алкалоидлари ва уларнинг аналогларини баъзи карбон кислоталар асосида синтези», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К10.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Курбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдугофуров Ибрагимджан Азизович, кимё фанлари доктори; Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги моно- ва бис-молекуляр тетрагидроизохинолинларнинг синтез усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гомовератриламин ва қатор кислоталар асосида биологик фаолликка эга бўлган янги бирикмаларни мақсадли синтезини ўзида мужассамлаштирилган алмашинган 1, 2, 3, 4-тетрагидроизохинолинларнинг моно- ва бис- ҳосилаларини олишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган;
илк бор гомовератриламиннинг қатор бир асосли карбон кислоталар (С7 – С22, С18 ∆9 цис ва транс ёғ кислоталари, 3-индолсирка, гликол ва о-, м-, п- пиридин кислоталари) билан ўзаро таъсиридан 32 та янги ҳосилалар синтез қилинган;
гликол кислота билан реакция ноодатий уч халқали маҳсулот-азиридин-бораннинг ҳосил бўлиши билан бориши аниқланган;
6, 7- диметокси-1-(1Н-индол-3-ил)- 1, 2, 3, 4-тетрагидроизохинолиннинг формалин билан Манних ва Крейг реакцияси натижасида битта беш халқали ҳосилани олиниши исботланган;
илк бор табиий изотроп кислота асосида бис-изохинолин ҳосиласини ва коридалдин алкалоидининг синтез қилишнинг янги усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Изохинолин алкалоидлари ва уларнинг аналогларини баъзи карбон кислоталар асосида синтезини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган ҳамда тузилиши аниқланган 2, 3-диметокси-5, 6, 7, 8, 13, 13a-гексагидро-6a,
8-диазоиндено [2,1-b] фенантреннинг кристаллик структураси Кембриж марказининг маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centreнинг 2017 йил 11 январдаги 1412105-сон маълумотномаси). Илмий натижалар изихинолин синфга мансуб бўлган янги моддалар яратиш имкониятини берган;
гиликол кислота ва гомовератриламиннинг конденсатланиш ва циклланиш реакциялари натижасида олинган моддаларнинг кимёвий тузилиши рентгин тузилиш таҳлили асосида аниқланган N,N\'-(3,4-диметокси-β-фенилэтил) оксалат кислота диамиди ва 6, 7-диметокси-1, 3, 4, 8b-тетрагидроазирин [2,1a]-изохинолин-N-боранларнинг кристаллик структуралари халқаро Кембриж марказининг структур маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centreнинг 2017 йил 11 январдаги 1014600, 1014601-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида турли хил хоссага эга бўлган янги моддаларни мақсадли синтез қилиш имкониятини берган;
тетрагидроизохинолин ҳосилаларини синтез қилиш усуллари «Қўқон Суперфосфат заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Қўқон Суперфосфат заводи» АЖнинг 2017 йил 22 февралдаги 03-231-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул асосида янги моно- ва бис-молекуляр тетрагидроизохинолин бирикмаларни синтез қилиш имконини берган.