Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Акрам Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарбияси оғир ўқувчиларда оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида миллий ғояни шакллантириш (V-IX синфлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped279.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,    PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади V-IX синфларда таҳсил олаётган тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришда оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарбияси оғир ўсмир ёшидаги ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик жиҳатлари ҳаётий мақсадларни қарор топтириш, болалардаги агрессивлик, апатияни педагогик коррекциялаш, коммуникатив кўникмаларнинг беқарорлиги, когнитив сифатлар пастлиги профилактикасини қадриятлар интериоризацияси (ички англанганлиги) билан интерналлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
индивидуал, гуруҳий, жамоавий, мафкуравий-педагогик иш шаклларини (ўзаро фикрий уйғунликни ҳосил қилиш, гуруҳий қарорларни ишлаб чиқиш, қадам-бақадам иш) праксиологик методлар билан қайта алоқаси продуктивлигини ҳисобга олиш асосида тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришнинг мафкуравий-профилактик тизими такомиллаштирилган;
ўқувчилар тарбиясидаги ижтимоий “оғиш”ларни диагностика қилиш ва коррекциялашга доир педагогик моделнинг когнитив компоненти таълим олувчиларда ғоявий саводхонликни шакллантириш, шахсий ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган маънавий компетенцияларни ҳамкорлик педагогикасининг жамиятни педагогизациялаш йўналиши билан адаптив тарзда намоён бўлишини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида мафкуравий-профилактик тадбирларни ташкил этишнинг ота-оналарда виртуал-педагогик назорат малакаларини ривожлантириш, мактабда ғоявий-мафкуравий тарбия муҳитини янгилаш каби педагогик шарт-шароитлари педагогик концептининг витагенлик жиҳатини барқарорлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарбияси оғир ўқувчиларда оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида миллий ғояни шакллантириш бўйича илмий натижалари:
ўсмир болалар тарбиясидаги агрессивлик, апатия, коммуникатив кўникмаларнинг беқарорлиги, когнитив сифатлар пастлиги каби белгиларни аниқлаш методикаси очиқ ва ёпиқ турдаги кузатув, педагогик-психологик ташҳис, социометрия каби методлар орқали аниқлаштирилган хулосаларидан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01/11-01/10-1398-сон маълумотномаси). Натижада  фанлар мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини ошириш имконияти яратилган;    
ўқувчилар тарбисидаги “оғиш”ларни диагностика қилиш ва коррекциялашга доир моделнинг когнитив компонент, эмоционал-қадриятли компонент ва тарбия компонентлари аниқ мақсадга йўналтирилганлик, изчиллик, узвийлик, ўзаро алоқадорлик, аниқ мақсаднинг натижаланганлиги каби тамойилларга таянган ҳолда такомиллаштирилганлигига доир хулосаларидан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01/11-01/10-1398-сон маълумотномаси). Натижада миллий ғояни шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонларини такомиллаштириш имконини берган;    
ўқувчилар тарбисидаги “оғиш”ларни диагностика қилиш ва коррекциялашга доир моделнинг когнитив компонент, эмоционал-қадриятли компонент ва тарбия компонентлари аниқ мақсадга йўналтирилганлик, изчиллик, узвийлик, ўзаро алоқадорлик, аниқ мақсаднинг натижаланганлиги каби тамойилларга таянган ҳолда такомиллаштирилишига оид хулосаларидан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01/11-01/10-1398-сон маълумотномаси). Натижада  тарбиявий тадбирларни лойиҳалаш ва режалаштириш бўйича амалий тавсияларни такомиллаштириш имконини берган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish