Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожидинов Машҳурбек Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида акрил мономерларини олиш ва қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2252.
Илмий раҳбар: Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедгалиев Бахтиёр Абдукадирович, кимё фанлари доктори, профессор; Каттаев Нуриддин Тўраевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида акрилонитрил, акрил кислота ва акрилоилмочевина мономерларини синтез қилиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мавжуд усулларга нисбатан паст ҳарорат ва атмосфера босимида ацетонитрил ва формальдегид асосида акрилонитрил синтез қилинган ҳамда синтез жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
махаллий хомашёлар асосида газ фазада акрил кислотаси синтези учун янги катализатор ишлаб чиқилган; 
сирка кислота ва мочевина асосида синтез қилинган ацетилмочевина билан формальдегиднинг ўзаро таъсирлашуви натижасида акрилоилмочевина синтез қилинган ҳамда унинг тузилиши замонавий тадқиқот усуллари ёрдамида исботланган;
синтез қилинган акрил мономерлари асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олинган ва уларнинг бўкиш даражаси дастлабки мономерларнинг ўзаро нисбатларига боғлиқлиги исботланган;
синтез қилинган акрил мономерлари асосида сувли дисперс бўёқлари олинган ва унинг ГОСТ 28196 – 89 стандарт талабларига мувофиқлиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида акрил мономерларини олиш ва уларни қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашёлар асосида акрил мономерларини олиш ва қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акрил мономерлари асосида  фасад бўёқларини ишлаб чиқариш технологияси “BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган (“BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида сувда эрувчан ВД-АК-111 маркали фасад бўёқларини олиш имконини берган;
акрил мономерлари асосида олинган полимер гидрогеллар  “Саидмурот олтин дала” ва “Ортиқов Носир Тожимуродович” фермер хўжаликларида амалиётга жорий қилинган (“BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 2021 йил 10 сентябрдаги  47-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ҳосилдорлигини 12 ц га ошириш ҳамда сув ва минерал ўғитларни 20-25% гача тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish