Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Холисхон Мақсудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўртача шўрланган агроценозда  соя навларини ривожланиши, ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигига экологик таъсирини баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В492.
Илмий раҳбар: Ёрматова Диларом Ёрматовна, қишлоқ ҳўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессори; Абсаттаров Ниетбай Аллабергенович, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти ўртача шўрланган тупроқ-иқлим шароитида соя навларини ривожланиш биологияси, ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигига экологик таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган тупроқларида соя навларининг экологик омилларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва экологик барқарорлиги баҳоланган;
соя навларида содир бўладиган физиологик ва биокимёвий жараёнларга атроф-муҳит омилларининг таъсири ва биологик азот тўпланиш жараёни баҳоланган;
соя ўсимлигининг ер устки биомассаси тўпланиш динамикасига ва барг сатҳи индекси ўзгаришига экологик омиллар таъсири ва улар орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
экологик омилларнинг мақбул таъсирини ҳисобга олган ҳолда шўрланган тупроқларда экиладиган соя ўсимлигининг ҳосилдорлик даражаси аниқланган ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Хоразм вилояти ўртача шўрланган тупроқ-иқлим шароитида соя навларини ривожланиш биологияси, ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигига экологик таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқлими иссиқ, ўртача шўрланган тупроқларда соя навларини экиш ёрдамида тупроқ унумдорлигини сақлаш, экологик тоза маҳсулот олиш, экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида мақбул навларни танлаш ва етиштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги  02/027-3283-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти тупроқ иқлим шароитида дуккакли экин соя майдонларини кенгайтириш, улардан юқори, сифатли ҳосил олиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш имконини берган;
агроценозлардаги экологик вазиятни яхшилаш, шўрланган тупроқларда соя навларини экишнинг амалий критериялар бўйича ишлаб чиқилган чора–тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 31 майдаги  02/18-1245-сон маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақаси ўртача шўрланган тупроқларида соя навларининг экологик омилларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва экологик барқарорлигини аниқлаш бўйича илмий дастурлар ишлаб чиқиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish