Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Бобир Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефть-газ саноатидаги кислотали коррозияга қарши винилацетилен асосидаги ингибиторларнинг олиниши ва технологияси», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2449.
Илмий раҳбар: Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Соҳибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть-газ саноатидаги кислотали коррозияга қарши винилацетилен асосидаги ингибиторларнинг олиниши технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор резорцин, гидрохинон ва пирокатехинни винилацетилен билан атмосфера босимида каталитик виниллаш жараёнига табиати турлича бўлган эритувчилар ва катализаторларнинг таъсири асосланган; 
икки атомли феноллар ва уларнинг винил ҳосилаларини квант-кимёвий ва молекуляр-динамик ҳисоблашлари асосида тузилиши ва реакцион қобилияти орасидаги боғлиқлик қонуниятлари аниқланган; 
икки атомли фенолларнинг винил эфирларини маҳаллий хомашёлар: формалин, натрий бисульфит ҳамда моноэтаноламин иштирокида олинган нефть-газ саноатидаги кислотали коррозияга қарши ингибирловчи моддаларнинг тузилиши ва  физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
металларни кислотали коррозиядан ҳимоялаш учун ишлаб чиқилган икки атомли феноллар винил эфирлари асосидаги  сулфометилланган ва аминометилланган ҳосилаларининг ингибирлаш хоссалари амалий асосланган;
нефть-газ саноатидаги кислотали коррозияга қарши ингибиторларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Нефть-газ саноатидаги кислотали коррозияга қарши ингибиторларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган коррозия ингибиторлари “Олот нефт ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖда амалиётга жорий этилган ( «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 28 декабрдаги 03-17-5/210-сон маълумотномаси). Натижада, сув-нефт эмульсияларида коррозиядан ҳимоялаш даражасини 93,5 фоизгача ошириш имконини берган;
таркибига сульфо ва амино функционал гуруҳлари киритилган  ингибиторлар “Бухоронефтгазпармалаш” AЖ корхонасида амалиётга жорий этилган ( «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 28 декабрдаги 03-17-5/210-сон маълумотномаси). Натижада, сульфо ва амино гуруҳ фрагментларини тутган органик бирикмаларнинг коррозиядан ҳимоялаш даражаси сульфометилланган коррозия ингибитори учун 93,5%, аминометилланган коррозия ингибитори учун эса 92,3% ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish