Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Отабек Хусеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Машинасозлик учун антифрикцион-ейилишбардош композицион термопластик полимер материаллар ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 - Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2440.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Каршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Рисқулов Алимжон Ахмаджанович,  техника фанлари доктори, профессор; Улмасов Тулкин Усмонович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозлик учун антифрикцион-ейилишбардош композицион термопластик полимер материаллар ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўлдирилган термопластик полимерларнинг антифрикцион ейилишбардош хоссалари аниқланган;
олинган металл полимер қопламаларининг хусусиятларига технологик параметрларнинг таъсири аниқланган;
антифрикцион металл полимер қопламаларини яратиш учун металл полимер материалларининг оптимал таркибини ишлаб чиқилган;
антифрикцион композицион полимер қопламанинг ўзаро алоқадаги таъсири натижасида материалнинг тузилиши, унинг самарадорлигини тўлдирувчининг турига ва полимер қопламини тўлдириш даражасига боғлиқлиги аниқланган;
металл-полимер композицион материалларнинг сирпанувчи подшипникларда қўлланилиши натижасида қурилмаларнинг ишлаш самарадорлигини ошиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:    
Машинасозлик учун антифрикцион-ейилишбардош композицион термопластик полимер материаллар ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
антифрикцион-ейилишбардош композицион полимер материаллардан композицион металло-полимер материаллар асосидаги сирпаниш подшипникларининг конструкциялари Пискент пахта тозалаш заводида жорий қилинган («ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ»нинг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-11/515-сон маълумотномаси). Натижада, машина ва механизмлар ишчи органларининг ейилишбардошлигини 1,5-1,8 марта, машиналарнинг ишлаш самарадорлигини 7-15% га ошириш имконини берган;
янги усул билан олинган винтли конвейрлар ишчи органларида антифрикцион-ейилишбардош композицион металло-полимер материаллар асосидаги сирпаниш подшипниклари Пискент пахта тозалаш заводининг узатиш линтерида жорий қилинган («ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ»нинг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-11/515-сон маълумотномаси). Натижада, Пискент пахта тозалаш заводида ишлатиладиган энергия қувватини 7-8% га камайтириш ҳамда корхонадаги ускуна ва қурилмаларининг умрбоқийлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish