Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Навбаҳор Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хоразм вилояти шароитида экологик омилларнинг қовоқ ҳосилдорлигига таъсири», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B562.
Илмий раҳбар: Сатипов Гаипназар Матвапаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Жумамуратов Мырзамурат Ажимуратович, биология фанлари доктори, доцент; Матжанова Холида Казакбаевна, биология фанлари  номзоди, доцент .
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти шароитида агроэкологик омилларининг қовоқ ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агроценозларнинг ўрта шўрланган тупроқларида қовоқ навларининг адаптив потенциали ва табиий намлик шароитида  фитомелиорация қилиш имкониятлари аниқланган;
илк бор Хоразм воҳасининг ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида “Испанская-73”, “Ширинтой” ва “Butternut” қовоқ навларининг биологик ҳосилдорлиги иқлим кўрсаткичларига боғлиқлиги аниқланган; 
қовоқ навларининг ҳосил сифати, экологик хавфсизлиги ва иқтисодий самарадорлиги ўғит меъёрлари (N-150, P-120, K-90 ва N-200, P-140, K-100) асосида аниқланган;
ҳудуд агроиқлим шароитига мувофиқ қовоқ етиштириш агроэкологик омиллар таъсирида экиш муддати (10-20-30 апрель) ва кўчат қалинлиги ( 70,  70,  70) аниқланиб оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Хоразм вилояти экологик омиллари шароитида қовоқ ҳосилдорлигига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақанинг агроценозлар ҳолатини прогноз қилиш, ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида тупроқ ҳолатини яхшилаш ва экологик тоза маҳсулот олиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 20 авгусдаги 02-01/18-1-1798-сон маълумотномаси). Натижада, агроценозлар ҳолатини экологик мониторинг қилиш дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;
минтақанинг кескин континентал иқлим ўзгариши ва тупроқларда кечаётган турли деградацион жараёнларга боғлиқ ҳолда экологик тоза полиз экинларини етиштириб бериш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02/029-3646-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида “Испанская-73”, “Ширинтой” ва “Butternut” қовоқ навларини етиштиришнинг агротехнологиялари полиз экинларини етиштирувчи фермер хўжаликларида фойдаланиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish