Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Бахтиёр Нусратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Очиқ кончилик ишлари портлатиш қудуқларини бурғулаш учун уч шарошкали долотоларни кинематик параметрларини такомиллаштириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1078.
Илмий раҳбар: Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Рахутин Максим Григорьевич, техника фанлари доктори, профессор; Муминов Рашид Олимович, техника фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурғулаш асбобларининг кинематик кўрсаткичларини оптималлаштиришга қаратилган дастурий таъминот асосида уч шарошкали бурғулаш долотосининг геометрик параметрларини аниқлаш услубиётини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий механика қоидалари асосида бурғулаш долотаси кинематик кўрсаткичларини оптималлаштириш, аниқлаш ва танлашнинг йўллари такомиллаштирилган;
бурғулаш долотаси тишларининг ҳаракатига қаршилик кўрсаткичларини юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда тезлигини, нисбий ҳажм ишларини аниқлаш орқали уч шарошкали бурғилаш долотасининг геометрик кўрсаткичлари оптималлаштирилган;
бурғилаш долотаси перифериясидаги тишларнинг контакт нуқталари орқали бир хил қадамда тушишини ҳисобга олган ҳолда бурғилаш қудуғи юзасини қопланиш даражаси аниқланган;
бурғилаш долотасини лойиҳалашда 5 синф бўйича жиҳозларни лойиҳалаш кўрсаткичлари вақт ва ҳаражатларни 30% гача қисқартиришга эришиш учун динамик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш ва конструкторлик ишларида фойдаланишга мўлжаллаган дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Очиқ кон ишларида портлатиш қудуқларини бурғулашда бурғулаш долотоларининг кинематик кўрсаткичларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
энергетик самарали уч шарошкали бурғулаш долотасини яратиш методикаси «Навоий кон-металлургия комбинати»ДК қошидаги Геология-қидирув экспедициясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 11 октябрдаги 02-06-07/9739-сон маълумотномаси). Натижада, умумий тишларнинг сонини ва едирилиш кўрсаткичини камайишига, бурғилаш долотосининг иш вақтини 1,4-1,6 баробарга узайтириш, долото танячларининг, подшипникларининг ва шарошкаларнинг ҳар хил юкламалар билан ишлаш масаласини ечиш имконини берган;
Delphi дастурлаш тилида яратилган дастурий таъминот «Навоий кон-металлургия комбинати»ДК қошидаги Геология-қидирув экспедициясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 11 октябрдаги 02-06-07/9739-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳалаш ва конструкторлик ишлари 5 синф жиҳозларини лойиҳалашда 30% гача вақт ва ҳаражатларни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish