Sayt test rejimida ishlamoqda

Косимов Хусанбой Хайдаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Янги тоштутгич қурилмаси конструкциясини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.Phd/T1337
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.01
Расмий оппонентлар: Саримсақов Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор; Мамашарипов Абдунаби Абдумажидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)., катта ўқитувчи.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта хом ашёси таркибидаги оғир аралашмаларни ажратиб олиш самарадорлигини ошириш, тола ва чигит шикастланишини олдини олиш, чўнтакдаги оғир аралашмаларни узлуксиз равишда чиқиб кетишини таъминлаш учун тоштутгич қурилмасини янги конструкциясини ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
тоштутгич қурилмаси такомиллаштирилиб эластик қопламали парракли барабан ўрнатилиши ҳисобига пахта хомашёси таркибидан бегона жисмларни ажратиб олишга, тола ҳамда чигитнинг табиий хусусиятларини сақлаб қолишга эришилган;
тоштутгич ишчи камерасида пахта хомашёси таркибидаги бегона жисмларни тўла ажратиш жараёнида эластик қопламали парракли барабан ва тўрли юзани тола ва чигитга таъсир қиладиган яъни зарб кучлари ва аэродинамик кучларни ҳисобга олиб математик модели олинган;
тоштугич қурилмасининг кириш қувури қаршисидаги тўрли юзанинг эластик асосга ўрнатилиши ҳисобига зарб кучини камайтиришга, тола ва чигитнинг шикастланишини олдини олишга эришилган; 
тоштутгич қурилмасининг ишчи камерасидан пахта хомашёси таркибидаги оғир аралашмаларнинг ташқарига узлуксиз равишда чиқиб кетишини таъминловчи мослама яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ҳаво ёрдамида ташиш жараёнидаги тоштутгич қурилмасини конструкциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган янги тоштутгич қурилмаси “Учқўрғон текстил” МЧЖга қарашли “Уйчи пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 03/12-251-сон маълумотномаси). Натижасида чигитни шикастланиши 3.6 % дан 3.1 % гача камайишига, майда ифлосликлардан 3,6%дан 3.3 % гача тозаланишига ва тола билан чигитнинг табиий хусусиятларини 0,23% га сақлашга эришилган. Натижада тоштутгич ишчи камерасида пахта хомашёси таркибидаги бегона жисмларни ажратиб олиш жараёнида тола ва чигитнинг табиий хусусиятларини сақлаш ҳамда пахта хомашёси таркибидаги майда ва оғир аралашмаларни тозалаш орқали корхоналарда иқтисодий самара олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish