Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиярова Лола Абдижабборовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқхоналарда ҳавога иссиқлик-намлик ишлов бериш учун гелиоқиздириш тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2018.1.PhD/T605.
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор; Ахатов Жасуржон Саидович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.            
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паст потенциалли қуёш қурилмаларидан фойдаланиб иссиқхона ҳавосига иссиқлик-намлик ишлов бериш тизимини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қуруқ-иссиқ иқлим шароитида иссиқхоналарда талаб этиладиган ҳарорат-намлик режимини таъминлаш учун вентиляция ҳавосига иссиқлик-намлик билан ишлов берувчи гелиоқиздириш тизимининг такомиллаштирилган иссиқлик схемаси ишлаб чиқилган;
иссиқхоналарни ҳавосини қиздириш, совутиш, намлантириш, қўшимча иссиқ сув олиш ва вентиляция ҳавосига иссиқлик-намлик билан ишлов бериш учун комбинациялашган сув-ҳаволи қуёш коллекторли ва аралаштирувчи иссиқлик алмаштиргичли гелиоқиздириш қурилмаси ишлаб чиқилган;
атроф-муҳит, ички ҳаво ва иссиқхона девори конструкциясини иссиқлик-техник параметрларини ҳисобга олган ҳолда вентиляция ҳавосига иссиқлик-намлик билан ишлов берувчи гелиоқиздириш тизимли иссиқхонанинг ҳарорат-намлик режимини ҳисоблаш имконини берадиган  математик модел ишлаб чиқилган;
комбинациялашган сув-ҳаволи қуёш коллектори иссиқлик-гидродинамик режимларининг тажрибавий тадқиқоти натижаларини умумлаштириш асосида қуёш коллекторининг қувурларида гидравлик қаршилик ва иссиқлик бериш коэффициентини аниқловчи эмпирик тенгламалар олинган;
қуёш энергиясининг  сувли аккумулятори асосида вентиляция ҳавосини намлантирувчи иссиқлик технологик қурилма таклиф этилган ва энергетик самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иссиқхона ҳавосига иссиқлик-намлик билан ишлов беришнинг гелиоқиздириш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳавога иссиқлик-намлик ишлов берувчи комбинациялашган сув-ҳаволи қуёш коллекторли энергия тежамкор гелиоқиздириш тизими Қашқадарё вилоятининг “Қашқадарё парник тараққиёт инвест” МЧЖ иссиқхонасида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги №02/022-5081-сон маълумотномаси). Натижада, фойдали майдони 100 м^2 бўлган иссиқхонада бир мавсум давомида 12792÷12800 кВт соат  электр энергияси тежалишига эришилган.
иссиқхона вентиляция ҳавосига иссиқлик-намлик билан ишлов бериш учун комбинациялашган қуёш коллекторли ва аралаштирувчи иссиқлик алмаштиргичли гелиоқиздириш қурилмаси Қашқадарё вилоятининг “Тараққиёт сари” МЧЖ иссиқхона хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги №02/022-5081-сон маълумотномаси). Натижада, майдони 100 м^2 бўлган иссиқхонада мавсум давомида 22...25% шартли ёқилғи тежалишига эришилган;
ҳавога иссиқлик-намлик билан ишлов берувчи гелиоқиздириш тизими бир гектар майдонли иссиқхоналарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги №02/022-5081-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий тизимда ишловчи иссиқхоналарга нисбатан  мавсум давомида 377,6 млн. сўм иқтисод қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish